Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Covid-19 да касаллик варақаси бўйича қандай миқдорда тўлаш керакХодимга ижтимоий нафақани қандай олишни айтиб турингМаъмурий ва солиқ юки камайтирилди

Ўзаро алоқадор қарз олувчилар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори белгиланди

17.11.2020

Рус тилида ўқиш

Марказий банк Бошқарувининг қарори (рўйхат рақами 3283, 29.10.2020 й.) билан Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Ҳужжатда назарда тутилган нормалар Базель қўмитасининг банк назорати бўйича стандартларидан келиб чиқиб, шунингдек етакчи халқаро тажрибаларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Бунда амалдаги бир нечта норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ягона ҳужжатга бирлаштирилган.

 

Низомда қуйидаги жиҳатлар назарда тутилади:

  • бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;
  • қарз олувчилар гуруҳининг назорат ва иқтисодий асосдаги ўзаро алоқадорлиги, шунингдек бундай ўзаро алоқадорлик юзага келишининг эҳтимолий ҳолатлари;
  • банкка алоқадор шахслар рўйхати ва улар билан амалга ошириладиган операцияларга қўйиладиган талаблар;
  • бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг ҳисоб-китоблари ва улардан чегирмалар.

 

Хусусан, Низомда қуйидагилар белгиланган:

  • банкка алоқадор битта шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори;
  • энг кўп миқдор банк биринчи даражали капиталининг 25%идан ошмаслиги лозим;
  • банкнинг барча йирик таваккалчиликларининг умумий миқдори банк биринчи даражали капиталининг 500%идан ошмаслиги лозим;
  • бир қарздор ёки ўзаро алоқадор қарздорлар гуруҳига тўғри келувчи таъминотсиз (ишончга асосланган) кредит, шунингдек факторинг хизматлари учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 5%идан ошмаслиги зарур, банклараро кредитлар (депозитлар) бундан мустасно;
  • банкка алоқадор шахсга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 25%идан ошмаслиги лозим;
  • банкка алоқадор бўлган барча шахсларга тўғри келувчи таваккалчиликнинг энг кўп миқдори банк биринчи даражали капиталининг 50%идан ошмаслиги лозим.

 

Низомда икки ва ундан ортиқ қарздорлар назорат ва (ёки) иқтисодий асосда ўзаро алоқадор шахслар деб белгиланиши мумкин бўлган бир қатор ҳолатлар қайд этилган. 

 

Шунингдек таъкидлаш жоизки, банкдаги барча ходимлар банкка алоқадор шахслар рўйхатига киритилган аввалги низомдан фарқли равишда, янги низомда фақат кузатув кенгаши, банк бошқаруви, бош банк қўмиталари аъзолари (банк таваккалчилигини бошқариш учун масъул бўлмаган), шунингдек банкнинг асосий ходимлари банкка алоқадор шахслар ҳисобланиши белгиланган. Низомда банкка алоқадор шахслар сифатида қаралиши лозим бўлган бошқа шахслар рўйхати ҳам белгиланган. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 30.01.2021 йилдан кучга киради.


Лола Абдуазимова.