Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ўзбекэнерго» АЖда молиявий соғломлаштириш бошланди

12.07.2018

Рус тилида ўқиш

«Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларини молиявий соғломлаштириш ва фаолият самарадорлигини ошириш бўйича 2018 йилги «Йўл харитаси» тасдиқланди. У Вазирлар Маҳкамасининг 6.07.2018 йилдаги «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотлари молиявий соғломлаштирилишини ва активларидан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 515-сон қарори билан тасдиқланди.

 

«Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларида замонавий «Бошқарувнинг ахборот тизими» жорий этилиши лозим. Шунингдек нуфузли халқаро аудиторлик компанияларини жалб этган ҳолда мустақил аудит ўтказилиб, фаолиятига баҳо берилади.


Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси ва электр техника маҳсулотларини (тиргаклар, трансформаторлар, ТББ ва бошқалар) етказиб бериш ҳажмларини ошириш, қўшни энергия тизимларига электр энергияси транзити бўйича хизматлар кўрсатиш режалаштирилган.



Зарар кўриб ишлаётган 6 та корхонани молиявий соғломлаштириш назарда тутилган. Хусусан, «Муборак ИЭМ» АЖда қурилиши тугалланмаган ва фойдаланилмаётган Муборак газни қайта ишлаш заводи учун буғ ўтказгич ва уч корпусли буғлаш қурилмаси консервация қилинади, «Навоий ИЭС» АЖда эса қурилиши тугалланмаган «Сувни кимёвий тозалаш 350 тн/соат» иншооти консервация қилинади. 



Шунингдек қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Очиқ савдоларда хусусий мулк сифатида сотиладиган 72 та ихтисослаштирилмаган ва фойдаланилмаётган активлар рўйхати.  
  • Олиб қўйиладиган ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларига бериладиган «Ўзбекэнерго» АЖ ташкилотларининг 13 та фойдаланилмаётган ер участкалари ва объектлари рўйхати.        

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 9.07.2018 йилдан кучга кирди.

 

Олег Гаевой.

 



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16