Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Ўзбекистонда ОАВ қандай рўйхатдан ўтказилади

08.01.2020

Рус тилида ўқиш

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди (19.12.2019 йилдаги 1017-сон ВМҚга қаранг).

  

Юридик ва жисмоний шахсларга ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИХДП) орқали кўрсатилиши белгиланган.

 

Маъмурий регламентга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ОАВга қуйидагилар киради:

  • даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар);
  • теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари;
  • маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар);
  • асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
  • реклама хусусиятига эга бўлган ОАВ (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);
  • ОАВнинг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).

 

Реклама хусусиятига эга бўлган ОАВ дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40%идан, телерадиодастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10%идан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган ОАВ тушунилади.

 

Қуйидагиларни давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа материалларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган ОАВ;
  • корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;
  • тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудио-, аудиовизуал хабарлар ва материаллар.

 

ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда – ваколатли орган) томонидан кўрсатилади. Агентликнинг ҳудудий бошқармалари асосий қисми битта вилоят, Тошкент шаҳри ёки Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.

 

ОАВ рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома чекланмаган муддатга берилади. ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи тўланади, унинг ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:

 

   

 

ОАВ тури

 

Давлат божи миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдори бараварида)

Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)

12,5 БҲМ

 

Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари

15 БҲМ

 

Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

БҲМнинг 50%и

 

Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги ОАВ (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

2,5 БҲМ

Реклама хусусиятига эга бўлган ОАВ (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

25 БҲМ

 

ОАВнинг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган ОАВ маҳсулотлари ва бошқалар)

12,5 БҲМ

 

 

ОАВ қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг 50%и ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда давлат божи суммасининг 90%и ундирилади.

 

ОАВ рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундирилган давлат божи суммаси қуйидагича тақсимланади:

Олувчи

Давлат хизматлари марказига мурожаат қилинганда

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобрақами

20%

10%

Ваколатли органнинг ҳисобрақами

80%

78,75%

ЛБМА қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисобрақами

11,25%

 

Давлат хизмати кўрсатиш тартиб-таомили тасдиқланган схемада акс эттирилган.

 

Ваколатли орган давлат реестрини юритади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

  • нашрнинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, тили, чиқа бошлаган даври, даврийлиги;
  • солиқ тўловчининг идентификация рақами;
  • гувоҳноманинг берилган санаси ва тартиб рақами;
  • ОАВнинг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
  • гувоҳномани қайта расмийлаштириш, уни тўхтатиб туриш ва амал қилишини тўхтатишнинг асослари ва санаси.

 

ОАВ тўғрисидаги очиқ маълумотлар ваколатли органнинг расмий веб-сайтида юридик шахслар ва фуқароларнинг танишиши учун жойлаштирилади. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2019 йилдан кучга кирди.     

 

Анвар Иркаходжаев.


Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум