Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
buxgalter.uz да янги:Таъсисчининг ҳиссаси ёки совғасини ким баҳолаши керакФойдаланилмаётган товар белгисини амортизациялаш зарурми“Ўз хоҳишига кўра” ишдан бўшаш ҳақида 10 та саволга жавобОртиқча солиқлар тўладингизми - давлатдан фоизлар оласизХизмат сафари гувоҳномаси керакми

Ўзини ўзи банд қилганлар, ЯТТ ва оилавий корхоналарга – кўпроқ имтиёзлар, ишлаш соддалаштирилади

09.06.2020

Рус тилида ўқиш

 

Президент томонидан 8 июнь куни бизнес ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш бўйича қарор имзоланди.

 

Ўзини ўзи банд қилганларга – 1 июлдан бошлаб кўпроқ имкониятлар

 

2020 йил 1 июлдан ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхати кенгайтирилади. Унга бир йўла 43 та йўналиш, асосан онлайн ва медиа хизматлар қўшилди. Янги рўйхат – бу ерда. Эслатиб ўтамиз, ҳозирги вақтда ўзини ўзи банд қилганлар уларга рухсат этилган 24 та фаолият тури жумласидан танлашлари мумкин. Ушбу рўйхатни кенгайтириш зарурати ҳақида давлатимиз раҳбари 22 апрелдаги йиғилишда таъкидлаб ўтганди.

 

Бундан ташқари, шунингдек 1 июлдан бошлаб:

  • вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бекор қилинади. Ўзини ўзи банд қилганлар хабар бериш тартибида махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Рўйхатга олиш далили матрицали штрих код (QR-код) билан тасдиқланади;
  • ўзини ўзи банд қилганлар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар, БҲМнинг камида 50%и ҳажмида тўлайди. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ЯТТлар учун ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади. Ўзини ўзи банд қилганлардан олинадиган ижтимоий солиқ суммасининг энг кам миқдори келаси йили  2021 йилга мўлжалланган солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясини тайёрлашда ўрнатилади;
  • ўзини ўзи банд қилганлар илгаригидек ёлланма ишчиларни жалб қила олмайди, иш берувчига эга бўла олмайди.

 

Ўзини ўзи банд қилганларни масофадан рўйхатга олиш учун мўлжалланган, 1 июлга қадар ишлаб чиқиладиган мобиль иловада кенгайтирилган функционал бўлади. Унинг ёрдамида буюртмаларни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш, ЭҲФларни тақдим қилиш, даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш,  ўз товарларини (ишларини, хизматларини) реклама қилиш мумкин бўлади.

 

Интернет орқали хизматлар кўрсатувчи ёки ишлар бажарувчи ўзини ўзи банд қилганлар-фрилансерлар энди қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • кўрсатилган хизматлар (бажарилган ишлар) учун чет элдаги норезидентлардан хорижий валютадаги тўловларни ТСОЯЭАТга тегишли маълумотларни киритмаган ҳолда Ўзбекистон банкларидаги ҳисобрақамларига қабул қилиш;
  • контракт тузмасдан, келишув тўғрисидаги оммавий таклифни (оферта) қабул қилиш ёки электрон ёзишмалар алмашиш ёхуд ҳисобварақ-фактураларни (инвойс), шу жумладан, электрон шаклда тақдим қилиш йўли билан чет эллик жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш.

 

Давлатнинг бизнес билан ўзаро муносабатларида – камроқ бюрократия

 

Жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда юридик шахсларни қайта рўйхатдан ўтказиш катта миқдорларда солиқ қарздорлиги мавжуд бўлмаган тақдирда энди талаб этилмайди. Унинг ўрнига хабар бериш тартиби жорий этилади.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун иккита янгилик:

  • уларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш уларни давлат томонидан рўйхатдан ўтказилаётганда (қайта рўйхатга олинаётганда) тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш жойи бўйича амалга оширилади;
  • давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада эгасининг фотосурати акс эттирилади.

 

Оилавий корхоналарга – имтиёз

 

Оилавий корхоналар солиқ имтиёзига эга бўлишди. Энди улар қуйидаги шартларда айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50%га камайтирилган ставкада тўлашга ҳақли:

  • ўзини ўзи банд қилганлар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланса;
  • иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлса.

 

Ишларда “Бизнес навигатор” ёрдам беради

 

Бу бизнес юритишни осонлаштирадиган онлайн сервислардан фойдаланишга ёрдам берадиган ахборот тизимидир. Уни 2021 йилда Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобига ишга тушириш кўзланмоқда.  Буюртмачи - Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги.

 

Тизим туфайли бизнесмен қуйидаги имкониятларга эга бўлади:

  • тадбиркорлик фаолиятининг тегишли ҳудуддаги рақобатбардош турини танлаш;
  • кредит олиш учун зарур бўлган бизнес-режа лойиҳаси ва ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;
  • тегишли тадбиркорлик фаолияти учун тақдим этилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маълумот олиш;
  • тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк объектларини танлаш.

 

Олег Заманов.