Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Узоқ муддатли учрашувларга хона тақдим этганлик учун – ЭКИҲнинг 5 дан 15%игача

18.01.2018


Ички ишлар вазирлиги ва  Молия вазирлигининг қарори (рўйхат рақами 2964,  2018 йил 17 январь) билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг жазони ижро этиш муассасаларида узоқ муддатли учрашувларга хоналар тақдим этганлик учун тарифлар тасдиқланди.

 

Маълумот учун. Жиноят-ижроия кодексининг 76-моддасига биноан маҳкумларга яқин қариндошлари (эр, хотин, ота-оналар, болалар, ўғил (қиз) қилиб олган шахслар, ўғил (қиз) қилиб олинган шахслар, ака-укалар, опа-сингиллар, бувалар, бувилар, неваралар) билан узоқ муддатли учрашувлар улар билан бирга яшаш ҳуқуқи билан берилади. Узоқ муддатли учрашув муддати муассаса ҳудудида — 1 суткадан 3 суткагача, муассаса ҳудудидан ташқарида эса — 3 суткадан 5 суткагача қилиб белгиланган (муассаса ҳудудидан ташқаридаги учрашувлар манзил-колонияларда, шунингдек ҳукм қилинган ҳомиладор аёллар ва 3 ёшгача фарзанди бор аёлларга тақдим этилади).

 

Бир сутка учун тўлов миқдори қуйидагича:

 

Тўловдан: маҳкумлар, 16 ёшгача бўлган (шу жумладан 16 ёшга тўлган) болалар (агар болалар бошқа катта ёшдаги шахслар билан бирга келмаган бўлса), I-гурух ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалардан бўлган шахслар (маҳалланинг маълумотномаси асосида) озод этилди.

 

Йиғилган маблағлар  узоқ муддатли учрашувлар хоналарини жорий ва капитал таъмирлаш, асосий воситалар ва товар моддий бойликларини, хўжалик инвентарларини харид қилишга йўналтирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган  ва 17.01.2018 йилда кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Самир Латипов.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16