Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

В1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади

18.08.2017


2017 йил 11 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 610-сон қарори қабул қилинди.

 

Қарор билан тегишли давлат органларига қуйидагилар топширилди:

 

- 2017-2018 ўқув йилидан бошлаб таълим тизимининг барча босқичларида чет тилини ўзлаштириш даражасини давлат таълим стандартларида белгиланган “Тинглаб тушуниш” (Listening), “Ўқиш” (Reading), “Ёзиш” (Writing), “Гапириш” (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаб бориш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

 

- 2018 йил 1 январдан бошлаб чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги давлат намунасидаги малака сертификатига (кейинги ўринларда – малака сертификати) эга бўлган ўқувчи, талаба ва педагогларга етакчи хорижий таълим муассасаларида тил ўрганиш амалиётини ташкил этиш;

 

- 2018 йил 1 сентябрга қадар чет тилларини ўқитиш бўйича таълим тизимининг барча босқичларида ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

 

- 2017 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагиларни таъминлаш:

 

ОТМларининг чет тили кафедралари базасида профессор-ўқитувчилар учун дарсдан ташқари вақтда мутахассислик фанларини чет тилида ўқитиш бўйича курсларни ташкил этиш;

 

тил ўрганишни хоҳловчи талабалар учун ОТМларида мулоқот даражасида тил ўргатиш бўйича интенсив курслар фаолиятини йўлга қўйиш, мутахассисликлар бўйича атамалар луғатларини яратиш, чет тилларда турли кўрик-танловлар ўтказиш, чет эллик етакчи мутахассисларни ўқув жараёнига жалб этиш, мутахассислик фанлари бўйича чет тилларида маърузалар ташкил этиш;

 

мутахассислик фанларидан чет тилида дарс берадиган, B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган таълим муассасалари педагогларининг иш ҳақларига 100 фоизгача устамалар белгилаш тартибини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

 

- 2018 йил 1 январдан бошлаб малака сертификатига эга бўлган шахсларга сертификатни олгандан бошлаб 3 йилгача қуйидаги имтиёзлар бериш тартибини жорий этиш:

 

малака сертификатга эга бўлган ўқувчиларга лицей, коллежларга (А2 ва ундан юқори), абитуриентларга ОТМлари бакалавриатига (В1 ва ундан юқори) ва магистратурасига (В2 ва ундан юқори) киришда тест синовларида чет тили (инглиз, немис, француз) бўйича максимал балл бериш ва чет тили фанидан тест синовидан озод этиш;

 

B2 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатга эга бўлган мактаб, лицей, коллежлар педагогларини аттестация жараёнида малака синови учун белгиланган максимал балл билан баҳолаш ва синовдан озод этиш.

 

Ҳужжат 2017 йил 14 августда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва изоҳлар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

«Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида янги» шарҳини

эксперт-юристимиз Сардор ЖУМАШОВ

тайёрлади.

 

Валюталар курси

2018-10-16
  • USD:8208.04 (+26.96) сум
  • EUR:9490.14 (+63.08) сум
  • RUB:123.85 (+1.12) сум