Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Вакциналар ишлаб чиқариш майдончаси ва қатор илмий лабораториялар барпо этилади

26.11.2020

Рус тилида ўқиш

 

Бу давлат раҳбари томонидан 2020 йил 25 ноябрда имзоланган қарорда назарда тутилган.

 

Ҳужжат билан 2020-2024 йиллар учун мўлжалланган иккита дастур тасдиқланди:

  • биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури;
  • биотехнологиялар соҳасида 2020-2024 йилларда бажариладиган устувор илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш дастури. Яқин икки ой муддатда 2021-2024 йиллар учун тегишли мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқишлари ва Ҳукуматга киритишлари керак.

 

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Биологик хавфсизлик кенгаши - мамлакатнинг биологик хавфсизлиги соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқишда давлат органлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган маслаҳат органи ташкил этилди. Кенгаш мажлислари заруратга кўра, лекин ҳар ярим йилда камида бир марта ўтказилади.

 

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти (Институт) фармацевтика биотехнологиялари ва вакцина-зардоб ишини ривожлантириш, маҳаллий иммунобиологик препаратларни яратишга йўналтирилган фаолиятини фаоллаштиради. Институтнинг ушбу йўналишдаги асосий вазифалари белгиланди, унинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастур ва янги тузилмаси тасдиқланди. Институт ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари қўлланилади. 2021 йилдан эса Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

 

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида вакциналар ишлаб чиқариш майдончаси ва хавфсизлик даражаси бўйича “BSL-3” халқаро стандартига мос келувчи тажриба-синов лабораторияси (Институт ҳузурида) ташкил этилади. Иккала ҳолда ҳам ижро этувчи орган - Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, умумий мувофиқлаштириш эса Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ушбу лойиҳаларнинг концепциялари ва ТИА етакчи лойиҳа институтлари ва инжиниринг компанияларини жалб қилган ҳолда ишлаб чиқилади.

 

Бундан ташқари, 2021 йил якунига қадар қуйидагиларни ташкил этиш ва фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилди:

а)  Илғор технологиялар марказида (Копенгаген университети билан ҳамкорликда):

  • замонавий фудомикс лабораторияси;, ҳужайра технологиялари илмий лабораторияси;
  • биотехнология, биология, биотиббиёт, кимё соҳаларида яратиладиган катта ҳажмли маълумотларни таҳлил қилиш бўйича “Big Data” миллий лабораторияси;

б) Фанлар академиясининг Микробиология институтида -фитовирусология илмий лабораторияси.

 Бу ерда молиялаштириш манбалари - Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари, шунингдек илмий фаолиятга оид давлат дастурларига ажратилган маблағлар, халқаро молия институтлари, ташкилотлари ва донор-мамлакатларнинг кредит ва грантлари ва бошқалар.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум