Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Валютада дивидендлар ва тадбиркорларнинг валюта ҳисобварақларидан тўловларга рухсат берилди

27.11.2017

 

Марказий банк Бошқаруви қарори (рўйхат рақами 511-9, 2017 йил 23 ноябрь) билан Тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги ҳисобварақларни юритиш тартибига тузатишлар киритилди.

 

Эндиликда валюта ҳисобварақларида бўлган маблағлар ҳисобварақ эгасининг топшириғига кўра, шу жумладан дивиденд тариқасида ҳам тўланиши мумкин.

 

Маълумот учун: Тижорат банкларидаги тегишли ҳисобварақлардаги хорижий валютадан қуйидаги тарзда фойдаланиш мумкин:

  • жорий халқаро операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ тўловлар бўйича ўтказилиши;
  • хорижий валютадаги операциялар бўйича банкнинг воситачилик ҳақини, ходимларнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига хизмат сафарига жўнатилиши билан боғлиқ харажатларни (шу жумладан, нақд пул шаклида) тўлаш учун;
  • кредитлар, қарз маблағлари, фоизлар ва бошқа даромадлар тўлови учун;
  • қонунчиликда белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фонди (устав капитали)ни шакллантиришга доир харажатлар тўловини ўтказиш учун;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тижорат банклари орқали сотиш учун;
  • қонунчиликда белгиланган ҳолларда носавдо тусидаги тўловлар бўйича ўтказилиши;
  • ҳисобварақ эгасининг Ўзбекистон Республикасининг бошқа банкларида очилган ҳисобварақларига ўтказиш учун;
  • қонунчиликда белгиланган бошқа мақсадлар учун.  

 

Бундан ташқари, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик билан шуғулланаётган жисмоний шахслар ҳисобварақларидаги валютани товарлар (ишлар, хизматлар) импорти учун тўловга йўналтиришга рухсат берилди.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида расман эълон қилинган ва 24.11.2017 йилда кучга кирди.

 

Мазкур ҳужжатнинг матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Олег Заманов,

   экспертимиз.