Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ва маъмурий қамоққа олинганлар қандай қилиб шифохонага юборилади

07.03.2019

Рус тилида ўқиш

Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналари ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналарда сақланаётган шахсларга давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида низом (2.03.2019 йилда 3141-сон билан рўйхатдан ўтказилган) тасдиқланди.


Маълумот учун.
Вақтинча сақлаш изоляторига жиноят содир этишда гумон қилинаётган ва муайян асослар мавжуд бўлганда қўлга олинган шахс, махсус қабулхонага эса – маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ва бунинг учун 3 суткадан 15 суткагача маъмурий қамоққа олинган шахс жойлаштирилади (бундан кейин – махсус муассасалар).

 

Махсус муассасаларда сақланаётган шахсларга стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатилиши, тиббий кузатув, ҳомиладор аёлларга эса – туғиш учун ёрдам керак бўлса, улар давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига юборилади. Улар ички ишлар органлари ходимлари кузатуви остида тиббий муассасаларга борадилар.

 

Стационар шифохонага қандай юборадилар

 

Махсус муассасада сақланаётган шахс тиббиёт ходимларига камераларни ҳар кунги кўздан кечириш вақтида, шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда эса исталган ходимга тиббий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилиши мумкин. Тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнида шахсга шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланганда, тиббиёт ходими телефон ёки бошқа алоқа воситалари орқали тез тиббий ёрдам бригадасини чақириши лозим.

 

Тез тиббий ёрдам бригадаси етиб келганидан кейин шахс тиббий кўрикдан ўтказилади ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилади, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур деб топилганда эса тегишли давлат соғлиқни сақлаш муассасасига олиб борилади. Шахсни олиб бориш тез тиббий ёрдам машинасида ИИО ходимлари назорати остида амалга оширилади.

 

Шифохонада шахс навбатчи шифокор томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади, зарурат туғилганда инструментал ва лаборатор текширувлардан ўтказилади, тор соҳа мутахассислари жалб этилади. Барча хатти-ҳаракатлар ИИО ходимлари назорати остида ўтказилади. Шифокор кўрикдан ва текширувдан ўтказиш натижалари асосида шахсни стационар шароитда даволаш зарурлиги ёки бунга зарурат йўқлиги ҳақида қарор қабул қилади.  

 

Шахсни стационар шароитда даволаш учун у махсус хонага жойлаштирилади, у:

  • деразалари хонанинг ички томонидан темир панжаралар билан қопланган бўлиши (қайси қаватда жойлашганлигидан қатъи назар), кириш эшиги эса темир қоплама билан қопланган (ёки темир панжара ўрнатилган) бўлиши;
  • каравот, стол-стуллар ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар (совутгич) полга маҳкамлаб қотирилган бўлиши;
  • кўзга зиён етказмайдиган ҳолда ўқиш ёки ёзиш учун етарли табиий ва сунъий ёруғликка эга бўлиши лозим. 

 

Махсус хонада бир қаватли каравот, стол ва стул, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган жиҳозлар, кийим-бош учун илгич, ахлат қутиси, вентиляция ва иситиш тизими бўлиши керак.

 

Шахс тиббий муассасага жойлаштирилганда, махсус муассасанинг масъул ходими бу ҳақда шахснинг қариндошларини хабардор қилади ҳамда ҳимоячиси, қонуний вакили, қариндошлари ва бошқа шахслар билан учрашувлар берилишини таъминлайди. Шахснинг илтимосига кўра кўрсатилган шахсларни у шифохонадан қайтариб олиб келинганлиги ва аҳволи ҳақида хабардор қиладилар. 

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.03.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.



 

Валюталар курси

2024-04-16
  • USD:12654.57 (+0.00) сум
  • EUR:13483.44 (+0.00) сум
  • RUB:135.26 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16