Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Волонтёрликнинг ҳуқуқий доираси белгиланди

05.12.2019

Рус тилида ўқиш

 

2.12.2019 йилдаги “Волонтёрлик фаолияти тўғрисида”ги ЎРҚ-585-сон Қонун эълон қилинди.

 

Волонтёрлик фаолияти – жисмоний ва (ёки) юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бепул асосда қуйидаги йўналишларда амалга ошириладиган, эркин хоҳиш-иродага кўра бажариладиган, ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган, жамоат учун фойдали бўлган ихтиёрий фаолият:

  • кам таъминланганларни, ишсизларни, кўп болалиларни, бошпанасизларни, қаровсиз қолганларни, шунингдек ижтимоий реабилитацияга муҳтож шахсларни қўллаб-қувватлаш мақсадида волонтёрлик ёрдами кўрсатиш;
  • беморларни, ногиронлиги бўлган шахсларни, ёлғизларни, қарияларни ҳамда ўзининг жисмоний, моддий ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли қўллаб-қувватлашга ва ёрдамга муҳтож бўлган шахсларни парваришлаш;
  • табиий ёки техноген тусдаги фавқулодда вазият оқибатида, алоҳида режим, фавқулодда ҳолат жорий этилганда, ижтимоий можаролар, бахтсиз ҳодисалар натижасида жабрланган фуқароларга, шунингдек жиноятлардан жабрланганларга, қочқинларга ёрдам кўрсатиш;
  • ўзининг жисмоний ёки бошқа ўзига хос хусусиятлари сабабли ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириши чекланган шахсларга ёрдам кўрсатиш;
  • атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, маданий меросни, тарихий-маданий муҳитни, дафн этиш жойларини сақлаб қолиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказиш;
  • оммавий спорт, маданий тадбирларни ва бошқа жамоат тадбирларини ташкил этиш билан боғлиқ миллий ҳамда халқаро аҳамиятга молик тадбирларни ўтказишга кўмаклашиш;
  • алоҳида давр ва фавқулодда ҳолат ҳуқуқий режимларининг амал қилиши вақтида Қуролли Кучларга, бошқа ҳарбий идораларга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига волонтёрлик ёрдами кўрсатиш.

 

Волонтёрлик билан якка тартибда (18 ёшдан ёки 16 ёшдан – ўқишдан бўш вақтда, соғлиғига ҳамда ахлоқий ривожланишига зарар етказмаса) 10 нафаргача кишидан иборат бўлган гуруҳда ёки волонтёрлик ташкилотлари (ННТ) орқали шуғулланиш мумкин. Бунинг учун волонтёрлик дастури - тадбирларни ва кутилаётган натижаларни кўрсатган ҳолда бажариладиган, ижтимоий йўналтирилган, жамоат учун фойдали бўлган вазифаларни ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи тасдиқланади.

 

Дастур ёки аниқ акцияни амалга оширишга жавобгар бўлган волонтёрлик фаолиятининг ташкилотчиси ёки волонтёрлик ташкилоти волонтёрларни мувофиқлаштирувчини тайинлайди. Волонтёрлар гуруҳи уни ўз таркибидан сайлайди. У волонтёрларга йўл-йўриқ кўрсатади, улар ўртасида ишни тақсимлайди, ҳар бир волонтёрнинг иш жойи ва иш ҳажмини белгилайди, ишнинг улар томонидан бажарилишини назорат қилади, давлат органлари ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорлик қилади ва ҳоказо.

 

Ташкилотчи, агар у волонтёрлик фаолияти билан ойига 20 соатдан кўпроқ банд бўлса, волонтёр билан шартнома тузиши шарт. Шартномада волонтёр волонтёрлик дастури, акцияси доирасида амалга оширадиган фаолият, иш соатлари ва кунлари кўрсатилган давр ҳамда бошқа шартлар кўрсатилади. Тарафларнинг ҳар бири контагентни  бу ҳақда 7 кун олдин дастлабки тарзда хабардор қилган ҳолда шартномани бир томонлама тартибда бекор қилишга ҳақли. Бунда сабабларни кўрсатмаса ҳам бўлади.

 

Волонтёрлик ҳаракатини хайрия ёрдами тарзида моддий-техника таъминоти, мулкий таъминот ёки тақиқланмаган бошқа шаклларда қўллаб-қувватлаш мумкин. Волонтёрлик фаолиятини илгари суриш ҳамда амалга ошириш борасидаги хизматларини эътироф этиш ва баҳолаш белгиси сифатида жисмоний ва юридик шахслар мукофотланиши мумкин.

 

Волонтёрлик фаолиятини ҳисобга олиш лозим бўлиб, у  ихтиёрий хабардор қилиш хусусиятига эга. Бундай ҳисобга олишнинг аниқ тартибини Ҳукумат белгилайди.

 

Қонун “Халқ сўзи” газетасида эълон қилинган ва 3.12.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16