Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги ҳисоблагичларни ўрнатишни бир йил олдин якунлайдилар

11.07.2019

Рус тилида ўқиш

 

Президентнинг 9.07.2019 йилдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5761-сон Фармони эълон қилинди.

 

2019 йилнинг 1 августидан бошлаб табиий газ ва электр энергиясини сотишдан тушадиган маблағлардан Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар 10%дан 5%га камайтирилади.

 

Мувозанат учун харажатлар қисқартирилади – прокурор ходимлари бир қисмининг таъминоти  келаси йилдан Жамғармадан Давлат бюджетига, 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига Жамғарма маблағлари хисобидан амалга оширилаётган йилдан йилга ўтувчи ва янги лойиҳаларни бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириш киритилади.

 

Жорий йилда Жамғарма камида 2,5 млн Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига (АСКУЭ) уланган ҳисоблагичлар ўрнатишга ва 2020 йил охирига қадар 100% истеъмолчиларни қамраб олишга қўшимча равишда 100 млрд сўм ажратади. Шу тариқа, АСКУЭни бутун мамлакат бўйича жорий этишни аввалбошдан режалаштирилган муддатдан  бир йил олдин якунлашмоқчи.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 10.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

Олег Заманов.


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум