Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Янги қурилган уйда кўчмас мулк 1 сўмга сотиб олинганда пойтахт пропискаси берилади

25.10.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарори билан қуйидаги ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритилди:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июль-августдан бошлаб жорий этилган тартибга кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва чет эл фуқаролари янги қурилган уйда кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш имконини қўлга киритган эдилар. Параллель равишда битимнинг энг кам суммаси ҳақидаги шарт жорий этилган эди:  

  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа минтақаларидан келган ва ўша минтақаларда доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун – қиймати 2 500 ЭКИҲдан кам бўлмаган (материал эълон қилинган санада – 460 млн 750 минг сўм). Шунингдек олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 5 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан – қиймати 600 млн сўмдан кам бўлмаган. Шунингдек олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун 10 фоизлик бож тўлаш ҳам талаб этилган.

 

Кейинчалик шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатининг 1-банди, шунингдек Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар – чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхатининг 1-бандига асосан турар жой мулкдори сифатида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш учун ҳужжатларни тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган.

 

Энди Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммаси бўйича чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Битим суммаси миқдори ҳатто 1 сўм бўлиши мумкин. Чет эл фуқаролари эса, қайси тоифага мансублигидан қатъи назар, 3 300 ЭКИҲ (материал эълон қилинган санада – 608 млн 190 минг сўм) тўлашларига тўғри келади. Шу тариқа, Ўзбекистоннинг бошқа минтақасида пропискага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар кўпроқ тўлайдиган бўлдилар. 

 

Адлия вазирлиги 2018 йил февралда тайёрлаган лойиҳадан фарқли равишда, қабул қилинган ҳужжатда пропискага эга бўлмай туриб иккиламчи бозорда турар жой сотиб олишга рухсат берилмаган. Гарчи бекор қилиш таклиф этилган бўлса ҳам, турар жой учун ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга ошириш тартиби ҳам сақланиб қолди.  

 

Маълумот учун: Янги турар жойни ипотекага сотиб олиш пропискадан ўтишга тўсқинлик қилмайди. Бу ҳақда батафсил – бу ерда.

 

Бу – муҳим! Янгиликларнинг амалда жорий этилиши муайян даражада Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган) қабул қилинган ҳужжатга мувофиқлаштирилишига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари учун битим суммасининг энг қуйи чегараси бекор қилинган экан, демак, турар жойнинг олди-сотди битимини нотариал тасдиқлаганлик учун давлат божини юқорида баён этилган тартибда ҳисоблаб чиқариш механизмига ҳам ўзгартириш киритилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 24.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

Самир Латипов.




Комментарии (13)

Добавить комментарий

Гость_27 :

2018-10-25 15:55:04

Ассалому алайкум. Курилиши тугалланмаган турар-жой биносини сотиб олиш мумкинми, участкага курилган? Сотиб олувчи, вилоятдан булса. Ёки прописка факат янги курилган квартира сотиб олувчиларга бериладими?

Гость_Самир Латыпов :

2018-10-25 17:20:30

Ассалому алейкум, хурматли «Гость_27». Қонунчиликкакўра, янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда мулк ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида вужудга келган ва уни қабул қилинган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган мол-мулктушунилади.

Гость_28 :

2018-10-25 19:25:34

Вазирлар Маҳкамасининг 22.10.2018 йилдаги 845-сон қарорида "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш" тўғрисида ёзилмаган.
Яъни, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом дейилмаган.
"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом 1-илова мувофиқ" деб ёзилган 

Гость_Самир Латыпов :

2018-10-26 10:06:08

Ассалому алайкум, ҳурматли «Гость 28»! Сайтимиз мақолаларига қизиқиш билдираётганингиз учун миннатдормиз! Тушунтириб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 845-сон қарорида 3-илова келтирилган. Ушбу илованинг 4-банди «а» кичик бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 февралдаги 41-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, Низомнинг 9-2-бандидан “қиймати  энг кам иш ҳақининг 2500 бараваридан кам бўлмаган” деган сўзлар чиқариб ташланди.
 
Бундан ташқари, “б” кичик бандига биноан Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий ва вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисида Низомнинг 12-4-банди янгича баён этилди.

Гость_Husniddin :

2018-10-26 16:01:07

Assalomu alaykum! Yangi qurilgan kvartira faqat jismoniy shaxs nomida hokimiyatning uy topshirish qaroriga uch yil o'tmagan savol jismoniy shaxsdan sotib olsa ham Toshkent shahriga doimiy ro'yxatga o'tadimi oldindan rahmat 

Валюталар курси

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум