Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Янги транспорт воситалари учун импорт божхона божлари ставкалари ўзгартирилди

28.02.2022

Рус тилида ўқиш

Президентнинг 21.02.2022 йилдаги “Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-137-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан Импорт божхона божлари ставкаларига (Президентнинг 29.06.2018 йилдаги ПҚ-3818-сон қарорига 1-илова) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

 

Шундай қилиб, 2022 йил 22 февралдан бошлаб Ўзбекистон божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкаси икки баробарга пасайтирилди. 2023 йил 1 январдан эса двигатель ҳажми (куб.см) учун ҳисобланадиган божхона божининг хос ставкаси хос ставканинг пасайтирилган суммасига нисбатан 17-50%га пасайтирилади.

 

Бошқа барча янги транспорт воситалари учун божхона божи ставкалари ўзгаришсиз қолдирилмоқда. Республика божхона чегарасидан олиб ўтиш вақтида ишлаб чиқарилганига 1 йилдан 3 йилгача бўлган транспорт воситалари шулар жумласига киради.

 

Мисол: Renault KWID MT5/0,8L (двигатель ҳажми – 800 куб.см)нинг ўртача қиймати $7 000 миқдорида бўлганда:

  • амалдаги бож ставкасида (30%+1,8 см3) $3 540 га тенг бўлади;
  • 2022 йил 22 февралдан бошлаб бож ставкасида (15%+0,8 см3) $1 690 га тенг бўлади;
  • 01.01.2023 йилдан бошлаб бож ставкасида (15%+0,4 см3) $1 370 га тенг бўлади.

 

Натижада, божхона ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисобга олган ҳолда Renault KWID MT5/0,8L автомобилининг қиймати тахминан:

  • амалдаги ставкада - $12 893;
  • 2022 йил 22 февралдан - $10 765 (-16,5%);
  • 01.01.2023 йилдан - $ 10 398 (-19,4%) ни ташкил қилади.

 

Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум