Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Яйловлардан қандай ва қайси мақсадлар учун фойдаланилади

27.08.2019

Рус тилида ўқиш

Яйловларда чорва молларини ўтлатишда энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилаш, яйловлар алмашинишини таъминлаш ва юритиш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 19.08.2019 йилдаги 689-сон қарори).

 

Яйловлардан оқилона фойдаланиш, уларни сақлаш ва такрор кўпайтириш мақсадида “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий лойиҳалаш институти яйловларда геоботаник тадқиқотлар олиб боради ва хатловдан ўтказади, шунингдек чорва молларини ўтлатишнинг энг кўп йўл қўйиладиган фойдаланиш нормаларини белгилайди. Бу чора-тадбирлар институт томонидан тасдиқланадиган режага мувофиқ ҳар 5 йилда бир марта амалга оширилади.

 

Амалга оширилган ишлар натижаларига кўра яйловлар алмашинишининг календарь-режаси бир неча йилга ишлаб чиқилади. Унга яйловлардан фойдаланиш каби уларни парваришлаш чора-тадбирлари ҳам киритилади. Чорва молларини ўтлатиш нормаси ҳужжатда келтирилган махсус формула бўйича ҳисобланади.

 

Календарь-режа ва яйловларда чорва молларини ўтлатишнинг нормалари туман (шаҳар) ҳокими томонидан тасдиқланади ва  картографик материалларни илова қилган ҳолда тегишли яйловдан фойдаланувчиларга тақдим этилади. Улар яйловларда чорва молларини боқадиган ва қонунда тақиқланмаган бошқа мақсадларда (пичан ўриш, доривор ўсимликларни йиғиш, яйловларни қайта тиклаш мақсадида уруғ йиғиш, яйлов ўсимликларини экиш, яйлов инфратузилмасини яратиш) фойдаланадиган юридик ва жисмоний шахслар бўлиши мумкин.

 

Яйловлар маҳаллий ҳокимиятлар томонидан доимий эгалик қилишга, ижарага ёки вақтинчалик фойдаланишга ажратилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.08.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.


Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16