Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

ЙҲҚ бузилишига қарши курашишда видеорегистраторлар ва оширилган жарималар ёрдам беради

28.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2018 йилдаги 377-сон қарори билан 2018-2022 йилларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепцияси ҳамда уни яқин истиқболда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тасдиқланди.

 

Ҳамма жойда – видеорегистраторлар

 

Фуқаролар ва ташкилотларнинг автомобиллари видеорегистраторлар билан жиҳозланади. Жамоат транспорти ва йўловчилар ташувчи транспорт воситаларида – мажбурий равишда. Уларни ишлаб чиқариш маҳаллийлаштирилади.   

 

Содир этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари қайд этилган видеорегистраторлардан ёзувларни тезкор тўплаш учун марказлаштирилган тизим жорий этилади. Унга келиб тушган барча видеоёзувлар мониторингдан ўтказилиб, процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун ИИОга юборилади.   

 

Тизимга видеоматериалларни тақдим этган фуқаролар, суд томонидан ҳуқуқбузарлик тасдиқланган тақдирда рағбатлантирилади.

 

Нафақат ҳайдовчиларнинг жавобгарлиги оширилади…

 

 Декабргача йўллардаги безорилик учун маъмурий жавобгарликни жорий этиш масаласини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди. Бунда қуйидагиларда намоён бўладиган атайлаб қасддан содир этилган ҳаракатлар назарда тутилмоқда:  

 

а) транспорт воситасини бошқариш маданиятига перманент риоя қилмасликда;

 

б) йўлда ўзини номуқобил тутишнинг бошқа шаклларида:

  • ҳаракатнинг эгаллаб турилган полосасини бу ҳақда бурилиш сигнали билан огоҳлантирмасдан кескин ўзгартирган ҳолда тажовузкорона ҳайдашда;
  • хавф тўғрисида огоҳлантирмасдан баланд товуш сигналидан бунга ҳожат бўлмаса ҳам фойдаланишда.

 

Маълумот учун. Бугунги кунда шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликлар учун жарималар солинади:

  • йўлларда йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки авария ҳолатини келтириб чиқарувчи гуруҳ бўлиб ҳаракат қилишда қатнашганлик учун – 3 ЭКИҲ;  
  • товуш сигналини сабабсиз берганлик учун – 1 ЭКИҲ.

 

Бундан ташқари, бошқа ЙҲҚни бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда, хусусан:

  • транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун (МЖТКнинг 131-моддаси) – бунинг учун маъмурий қамоққа олиш жорий этилиши зарур;
  • ДЙҲХХ ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабларини бажармаганлик учун (МЖТКнинг 194-моддаси);
  • ЙТҲ юз берган жойдан кетиб қолганлик (МЖТКнинг 137-моддаси), шу жумладан хавф остида қолдирганлик (ЖКнинг 117-моддаси) учун жиноий жавобгарликни.

 

2019 йил бошидан яна бир қизиқ янгилик – жамғариб бориладиган балл тизими жорий этилиши кутилмоқда. Ҳар йили ҳайдовчилик гувоҳномасига 12 балл берилади ва ҳар гал ЙҲҚ бузилганда ҳуқуқбузарликнинг оғирлигига қараб у камайтириб борилади. 12 баллининг ҳаммасини «сарфлаб бўлган» ҳайдовчилар автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилади, қоидаларни бузмаганлар эса рағбатлантирилади.   

 

Бироқ фақат ҳайдовчиларга нисбатан ЙҲҚни бузганлиги учун жавобгарлик чораларини кучайтириш назарда тутилмаяпти. ДЙҲХХнинг рухсатисиз ЙТҲ қатнашчиларининг транспорт воситаларини таъмирлаш ишларини амалга оширувчи шахслар учун ҳам санкцияларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

 

Пиёдаларда ЙҲҚга риоя қилиш маданиятини ошириш учун эса АКТдан фойдаланган ҳолда пиёдалар қоидаларини бузувчиларнинг шахсини аниқлаш ва улар содир этган ҳуқуқбузарликлар тўғрисида электрон протоколларни расмийлаштириш механизмларини жорий этиш мўлжалланмоқда.

 

Ҳар жума – ЙҲХ куни, ҳар ой – «Автомобилсиз кун»

 

 Ҳар ҳафта жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни»ни ўтказишга қарор қилинди. Барча вазирликлар, идоралар ҳамда бошқа ташкилотлар бу куни ЙҲҚга сўзсиз риоя қилишни ва ЙТҲ профилактикасини таъминлашда фаол иштирок этадилар.

 

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида «Автомобилсиз кун» ойлик акцияси ташкил этилади. Мақсад – йўлларда хавфсизлик муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этиш, автотранспортсиз ҳаракатланиш мумкинлиги ва зарурлигини намойиш қилиш.

 

ДЙҲХХ ҳузурида Жамоатчилик кенгаши ташкил этилди

 

 Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

 

  • ЙҲҚга риоя қилиш ва ушбу соҳада хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича жамоатчилик фикрини тизимли асосда ўрганиш;

 

  • Концепциянинг, «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишининг бориши ва натижалари мониторингини олиб бориш;

 

  • йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ИИО фаолиятининг қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларни тайёрлаш ва киритиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.05.2018 йилдан кучга кирди. 

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни, шарҳлар ва у билан боғлиқ бошқа қонун ҳужжатларига ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари» ахборот-қидирув тизимида яқин орада танишиш мумкин.

 

Олег Заманов.



 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16