Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Якшанба таътил пули миқдорига қандай таъсир кўрсатади Креатив иқтисодиёт қандай имтиёзларга эга бўлди Асосий воситалар келиб тушганда ҚҚСни қандай ҳисобга олиш керак

Йирик инвестиция лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилади

12.05.2026

Рус тилида ўқиш

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қарори (08.05.2026 й. АВ рўйхат рақами 3833-сон.) билан Йирик инвестиция лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш ва уларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди.

 

Йўриқнома қуйидаги йирик инвестиция лойиҳаларига нисбатан татбиқ этилади:

  • давлат бюджети ёки давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳалари;
  • давлат-хусусий шериклик асосида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари;
  • давлат кафолатлари, имтиёзлар ёки давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа шаклларини назарда тутувчи хорижий инвестициялар ва халқаро молия институтлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.05.2026 йилдан кучга кирди.

 

Сардор Жумашов