Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Юридик шахслар ер солиғини ҳар ойда тўлайди, у бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача топширади

05.01.2018

 

Бундай янги норма 29.12.2017 йилдаги ЎРҚ–454-сон «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун билан кўзда тутилган.


Эслатиб ўтамиз, ер солиғи тўловчилари бўлган юридик шахслар ҳар йили йил бошида 1 январь ҳолатига ер солиғининг йиллик суммасини аниқлайди.

 

2017 йилга қадар ер солиғи ҳар чоракда тенг улушларда чоракнинг 2-ойи 15-санасигача тўланар эди. Мазкур солиқ бўйича ҳисоб-китоб жорий солиқ даврининг 15 февралигача ер участкаси жойлашган жой бўйича ДСИга топширилиши зарур эди.

 

1.01.2018 йилдан бошлаб ер солиғини тўлаш ҳар ойнинг 10-санасигача ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдорида амалга оширилади.

 

Тегишинча, ер солиғи бўйича ҳисоб-китоб тақдим этиш муддатлари ҳам ўзгарди. 2018 йил учун ер солиғи бўйича ҳисоб-китобни 10 январгача тақдим этиш зарур. Шу санадан кечиктирмай бюджетга ер солиғи йиллик суммасининг 1/12 қисми миқдоридаги биринчи тўловни тўлаш зарур бўлади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин.

 

Музаффар Мирзағаниев.

 

Валюталар курси

2024-04-19
  • USD:12697.00 (+0.00) сум
  • EUR:13547.70 (+0.00) сум
  • RUB:135.05 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16