Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш – ДСҚ назорати остида

07.10.2019

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2.10.2019 йилдаги 834-сон қарори билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт қилиш ва уларнинг реализацияси мониторингини амалга ошириш тартиби тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат пробирлаш палатаси томонидан берилган лицензия асосида заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланишлари мумкин. Жорий йилнинг май ойида давлат раҳбари заргарлик соҳасига янги қоидалар ва имтиёзларни жорий этадиган ҳужжатни имзолади.  

 

Қабул қилинган ҳужжат Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) томонидан лицензия олинган пайтдан бошлаб заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар фаолиятини кузатиш механизмини белгилайди. Бунинг учун тегишли тузилмалар идоралараро ахборот тизимига қуйидаги маълумотларни реал вақт режимида юборадилар:

1) қуйидаги тадбиркорлик субъектлари тўғрисида:

  • қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга лицензия олган, шунингдек рўйхатдан ўтказилган гувоҳномага эга бўлган (Пробирлаш палатаси);     
  • қимматбаҳо металларни (Марказий банк), шу жумладан биржа савдолари (Ўзбекистон Республика товар хом ашё биржаси) орқали, шунингдек НКМК ва ОКМКда қимматбаҳо металларни сотиб олган;

2) олиб кирилган ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган заргарлик буюмлари (ТИФ ТН позицияси 7113-7116), қимматбаҳо металл ва тошлар (ТИФ ТН позицияси 7101-7112) тўғрисида (Давлат божхона қўмитаси).

 

Келиб тушган ахборотлар асосида ДСҚда заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш, импорт ва реализация қилиш фаолияти билан шуғулланадиган субъектлар тўғрисида маълумотлар базаси шакллантирилади. Бундан ташқари, ҳар чоракда солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектлари топширган ҳисоботларидаги маълумотлар солиқ органларига келиб тушган маълумотлар билан солиштириш орқали камерал назорат ўтказилади. Бунда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:

  • лицензия ва гувоҳноманинг мавжудлиги;
  • ҳисоботларида реализация қилинган маҳсулотлар миқдори тўғри кўрсатилганлиги;
  • импорт қилинган заргарлик буюмларининг миқдори реализация миқдорига мувофиқлиги;
  • савдо шохобчаси НКМ ва тўлов терминаллари билан жиҳозланганлиги;
  • ҳисобот даврида маҳсулот реализациясидан олинган фойда миқдорининг солиқ давридаги ҳисоботлардаги кўрсаткичларга мувофиқлиги ва бошқалар.

 

Камерал назорат натижасига кўра тафовутлар мавжудлиги аниқланса, солиқ тўловчига унинг ҳисоботларига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан талабнома юборилади. Субъект томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини тасдиқлаш лозим деб топилган ҳолларда, мавзули экспресс-ўрганиш амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектлари асиллик даражасини белгилаш ёки тамғалашнинг тартибини бузиш, шунингдек, кирим қилинмаган заргарлик буюмларини сотиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, қуйидаги чоралар кўрилади:

  • ҳуқуқбузарлик биринчи марта содир этилганда – заргарлик буюмларини мусодара қилмаган ҳолда улар қийматининг 50%и миқдорида молиявий жарима ундирилади;
  • бир йил давомида такрор содир этилганда буюмлар мусодара қилинади ёки уларнинг тўлиқ қиймати миқдорида жарима ундирилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.10.2019 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова.

Валюталар курси

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум