Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
2020 йил учун “сув солиғи” бўйича бўнак тўловлари тўғрисидаги маълумотнома қандай тўлдирилади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: доимий муассасалар учун ҳисобга туриш ва ҚҚС ҳисоб-китоби - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ХК, оилавий корхоналар ва фермер хўжаликлари соф фойдасига қандай қилиб солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқингДИЛШОД СУЛТОНОВ ЖАВОБ БЕРАДИ: ижтимоий солиқ ва ЖШДС. Қандай қилиб МҲЭКМни қайта ҳисоблаш мумкин - buxgalter.uz да ўқингЭСЛАТМА: 2020 йилда ЯТТ даромадларига қандай солиқ солинади - buxgalter.uz да ўқинг2019 йил учун солиқ ҳисоботи: нимани ва қайси муддатларда топшириш лозим - buxgalter.uz да ўқингСолиштирма жадвал: қайси ЭҲФ операторини танлаган маъқул - buxgalter.uz да ўқингИжтимоий соҳа: фойда солиғини тўлаш лозимми - buxgalter.uz да ўқингЯММТ: ечим топилмаган вазиятларда қандай йўл тутилади - buxgalter.uz да ўқингЖШДС солинмаган даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотномани топширишни унутманг! - buxgalter.uz да ўқингЭнди ДСХОда коррупция камайишига солиқчиларнинг ишончи комил. Нима учун? - buxgalter.uz да ўқинг2019 йилда айланмаси чегаравий миқдордан ошганлар учун солиқ солиш ва ЯТТ учун мактабда умумий овқатланиш - buxgalter.uz да ўқингФевраль ойи учун бош бухгалтер режаси: бажариладиган 11 та муҳим иш - buxgalter.uz да ўқинг

Заргарлик саноати кўргазмаси доимий асосда ўтказилади

15.01.2020

Рус тилида ўқиш

Вазирлар Маҳкамаси 10.01.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатининг замонавий ускуна, технологиялари ва заргарлик буюмлари “Uzbek Jewellery Fair-2020” биринчи халқаро кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 17-сон қарорни қабул қилди.

 

2020 йил май ойининг 8-10 кунлари Тошкент шаҳрида “Ёшлар ижод саройи” кўргазмалар майдони базасида кўргазма-савдоси ўтказилади. Кейинчалик у ҳар йили май ойи биринчи ҳафтасининг жума кунидан якшанба кунигача ўтказилади. Кўргазмани ташкил қилиш бўйича харажатлар “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси қошидаги Заргарлик соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан қопланади.

 

ТИВ, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси ва ССПга замонавий ускуна ҳамда технологиялар, шунингдек, заргарлик саноати буюмларининг етакчи жаҳон ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини ўтказиладиган кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича фаол реклама-ахборот кампаниялари ва ташкилий ишларни амалга ошириш топширилди. Шунингдек, хорижий давлатларнинг заргарлик тармоғида ўтказиладиган халқаро тадбирларнинг ҳар йилги жадвалига “Uzbek Jewellery Fair-2020” халқаро кўргазма-савдосини киритиш бўйича ишлар амалга оширилади.

 

“Ўзбекзаргарсаноати” уюшмаси кўргазма иштирокчилари ўртасида тарқатиш мақсадида заргарлик саноати буюмларининг батафсил каталоги чоп этилишини ҳамда кўргазмага ташриф буюрувчилар учун ахборот-маълумот буклетлари ва бошқа тарқатма материаллари тайёрланишини таъминлайди.

 

Кўргазма иштирокчиларига ташриф буюрувчилар ўртасида ўз маҳсулотларини сотишга рухсат берилди.

 

Иштирокчилар учун ташкилий масалаларни ҳал қилиш ўз соҳасида ТИВ, ИИВ, ДБҚ, Миллий гвардия, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Uzbekistan Airways» АЖ, «Uzbekistan Airports» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга топширилди.

 

Қарор билан Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган заргарлик буюмларини кўргазмаларда, кўргазма-савдоларда, ярмаркаларда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сотишнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

 

Қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 11.01.2020 йилдан кучга кирди.

 

Анвар Иркаходжаев.