Ҳужжатли қимматли қоғозларни йўқ қилиш бўйича Йўриқноманинг янги таҳрирда қабул қилиниши бу соҳанинг рақамлаштиришни тезлаштириш ва инфратузилмасини ривожлантиришга имкон беради.
«Яшил» давлат харидлари тизими жорий этилмоқда

2026 йил 1 январдан бошлаб энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид ҳужжатларига экологик мезонлар мажбурий тартибда киритилади.
МИБ Мажбуриятлар реестрини юритади

Реестрдаги маълумотлар 10 йил сақланади ва унга ижро ҳужжати тўғрисидаги маълумотларнинг киритилиши қарздорни банкрот деб топиш тартибига тўсқинлик қилмайди.
Баъзи ўқувчиларга тўгараклар учун харажатларининг бир қисми қопланади

Ўқувчилар бир вақтнинг ўзида кўпи билан иккита тўгаракни танлаши ва уларга кўпи билан 9 ой қатнашиши мумкин.
IT соҳасида ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

Вазирлар Маҳкамаси зарур ҳолларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида яратилган мактаблар сонини кўпайтириш ҳуқуқига эга.
Айрим товарларни божсиз олиб кириш нормалари ўзгартирилди

Йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимчалар киритилди.
Сувдан фойдаланишдаги қоидабузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Улар тақдим этган фото ва видеоматериаллар содир этилган ҳуқуқбузарлик ва уни содир этган шахс ҳақидаги маълумотлар ва бошқаларни акс эттириши керак.
Айбсизлик презумпциясига оид нормалар такомиллаштирилмоқда

Айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолияти ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Кўчмас мулк объектлари савдоси тартиби ўзгартирилди

Шундай қилиб, савдоларни ташкил этувчи сифатида нафақат мол эгаси ёки мулкий ҳуқуқ соҳиби, балки ихтисослаштирилган ташкилот ҳам чиқиши мумкин.
Транспорт қийматини баҳолаш тартиби белгиланди

Ягона миллий баҳолаш стандартига қўшимчалар киритилди. Баҳоланаётган мол-мулкни баҳолашда баҳоловчи қиёсий, даромад ва харажат ёндашувларидан бирини қўллайди.
Қайси маҳсулотларнинг таснифий кодлари ўзгартирилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ТИФ ТНнинг янгиланган шакли амалга киритилиши муносабати билан таснифлаш кодлари ўзгартирилган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқланди.
Табиий-иқлим шароитлари оғир ва ноқулай бўлган ҳудудлар рўйхати кенгаймоқда

Ушбу ҳудудларда ойлик маошга устамалар ва қўшимча таътил кунлари берилади
Янги ҳосилдан буғдой қандай харид қилинади

"d-xarid.uz" ахборот тизими омборлардан дон сотиш, қабул қилиш ва бериш жараёнлари, шунингдек молиявий ҳисоб-китобларнинг тезкорлиги ва шаффофлигини таъминлайди.
ННТлар хорижий сафарлар ҳақида Адлия вазирлигини хабардор қилади

Сафрардан олдин унинг мақсади, учрашув/тадбир ўтказиладиган манзил, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот бериш керак.
Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади

У ўрмонлар ҳолатини реал вақт режимида мониторинг қилади, замонавий технологияларни жорий этади ва бу соҳада сунъий интеллектдан фойдаланади.
Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилади

2025 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар, шунингдек кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.
Ўрмон фонди ерлари алоҳида муҳофаза қилинади

Ўрмон фонди ер майдонлари тоифасини ўзгартириш фақат Президент қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Фойдаланишга топширилган объектнинг камчиликларини бартараф этиш харажатлари қандай қопланади

Бюджет тизими ҳисобидан фойдаланишга топширилган объектларни суғурталаш тартиби белгиланди.
Мебель саноати учун имтиёзлар ва преференциялар

Президент мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлади.
Қурбон ҳайити 6 июнда нишонланади

2025 йил 7 июнь (шанба) куни олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Янги сонларда ўқинг

- Ўзбекистонни барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳақида
- Шахсий кабинетингизда «бегоналар»…
- Жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш учун янги лимитлар
- Солиқ резидентлиги сертификатига қандай талаблар қўйилади
- Умумий овқатланиш корхонаси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон харид қилиш далолатномасини қандай расмийлаштиради