Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқ ва божхона соҳаси устидан прокурор назорати кучайтирилди

Солиқ ва божхона соҳаси устидан прокурор назорати кучайтирилди

Президентнинг 2.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган солиқ ва божхона ислоҳотларини ҳуқуқий жиҳатдан кузатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5499-сон Фармони имзоланди

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини камерал назорат фош этади

Божхона имтиёзларидан мақсадсиз фойдаланилганлигини камерал назорат фош этади

Вазирлар Маҳкамасининг 3.08.2018 йилдаги 617-сон қарори билан Берилган божхона имтиёзларидан мақсадли фойдаланилишини камерал назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг ўзаро ҳамкорлиги механизми тўғрисидаги низом тасдиқланди

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича ҳужжатлар сони қисқартирилди

Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳалар бўйича ҳужжатлар сони қисқартирилди

Президентнинг 19.07.2018 йилдаги ПҚ–3874-сон қарори билан Инвестициявий ва инфратузилмавий лойиҳаларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, комплекс экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди

Мамлакатимиз туман ва шаҳарларида «Business city» барпо этилади

Мамлакатимиз туман ва шаҳарларида «Business city» барпо этилади

Объектлардаги инвесторлар ва пудратчиларга солиқ ва божхона имтиёзлари берилди

Темирйўлчилар байрам арафасида тақдирланди

Темирйўлчилар байрам арафасида тақдирланди

Президентнинг 3.08.2018 йилдаги «Мамлакатимиз темир йўл транспорти соҳаси ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони имзоланди

Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори 4 баравар камайтирилади

Акциядорлик жамияти устав фондининг энг кам миқдори 4 баравар камайтирилади

Мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурига (1.08.2018 йилдаги ПФ–5495-сон Фармон) мувофиқ 2018 йил 15 сентябрга қадар тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши керак

Маданият ва санъат соҳасидаги тадбиркорларга – молиявий кўмак ва имтиёзлар

Маданият ва санъат соҳасидаги тадбиркорларга – молиявий кўмак ва имтиёзлар

Давлат-хусусий шериклик асосида маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш хоҳишини билдирган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга доир чора-тадбирлар комплекси тасдиқланди. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги тегишли қарори ЎзАда эълон қилинган

Мева ва сабзавотларни белгиланган нархлардан паст нархлар бўйича экспорт қилиш мумкин

Мева ва сабзавотларни белгиланган нархлардан паст нархлар бўйича экспорт қилиш мумкин

Экспорт қилувчилар мева-сабзавот маҳсулотларига «Ўзагроэкспорт» АЖ томонидан белгиланган нархларнинг қуйи чегарасига риоя қилишга мажбур эмаслар. Президентнинг 1.08.2018 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5495-сон Фармони билан бундай имконият берилди

Миллий палата тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштиради

Миллий палата тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштиради

ЎзАда Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди

ИИО реабилитация марказларидан кимлар интернат уйларига ўтказилади

ИИО реабилитация марказларидан кимлар интернат уйларига ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2011 йилдаги 240-сон қарорига ички ишлар органларининг реабилитация марказларида сақланаётган муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларига жойлаштириш тартибини белгиловчи қўшимчалар киритилди

Олий таълим муасссасаларига ижодий имтиҳонлар қандай ўтказилади

Олий таълим муасссасаларига ижодий имтиҳонлар қандай ўтказилади

Вазирлар Маҳкамасининг 27.07.2018 йилдаги 588-сон қарори билан Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали қабул қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Электрон БЮД тезроқ текширилади

Электрон БЮД тезроқ текширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2018 йилдаги 605-сон қарори билан Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ким харид қилиши ва сотиши мумкин

Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини ким харид қилиши ва сотиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2018 йилдаги 596-сон қарори билан Ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотларини Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Ўзбекистонда рақамли банклар иш бошлайди

Ўзбекистонда рақамли банклар иш бошлайди

МБ Бошқарувининг қарори (1.08.2018 йилда 2014-13-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди

Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарга қўйиладиган талаблар юмшатилди

Устав фонди, хорижий инвесторнинг энг кам улуши, рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи ва муассисларга талаблар юзасидан ўзгартиришлар киритилади (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)

Ноқонуний қарорлар сабабли бизнесга етказилган зарар ўрнини давлат қоплайди

Ноқонуний қарорлар сабабли бизнесга етказилган зарар ўрнини давлат қоплайди

Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний маъмурий ҳужжатларидан инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларини ҳимояловчи универсал қоидалар жорий этилди (Президентнинг 1.08.2018 йилдаги Фармони)

Асосий дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

Асосий дори воситаларининг рўйхати кенгайтирилди

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи (27.07.2018 йилда 3045-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан янгиланган Асосий дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади

Йўлларда қўшимча 136 мингта кўрсаткичлар ўрнатилади

Вазирлар Маҳкамасининг 26.07.2018 йилдаги “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 584-сон қарори эълон қилинди

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш соддалаштирилади

1 октябрдан бошлаб кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни рўйхатга олиш тўғрисида гувоҳномани расмийлаштириш тўхтатилади. Ҳокимликлар, нотариуслар ва Қурилиш вазирлиги бўлинмалари кадастр органларига рўйхатга олиш маълумотлари ҳақида электрон шаклда хабар беришади

Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин

Норезидентлар – биржа савдолари иштирокчилари маблағларни нималарга сарфлашлари мумкин

Ваколатли банклар томонидан норезидентларнинг миллий валютадаги ҳисобварақларини юритиш тартибига тузатишлар (28.07.2018 йилда 510-4-сон билан рўйхатдан ўтказилган) киритилди

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум