Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали фақат қарздорлик текширилгандан кейин содир этиладиган йирик битимлар ва кўрсатиладиган хизматлар РЎЙХАТИ

25.05.2018

 

Т/р

Йирик битимлар ва хизматлар

Битимларни амалга оширувчи ёки хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар

1.

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, ҳадя, ишончнома бериш, ишончли бошқариш ва шу кабилар)

Нотариал идоралар (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги)

2.

Автотранспорт воситалари билан  боғлиқ  битимларни нотариал тасдиқлаш (олди-сотди, ижара, лизинг, ҳадя, ишончнома бериш ва шу кабилар)

3.

Янги автотранспорт воситаларини, шу жумладан лизинг шартномалари буйича сотиш.

"Ўзавтосаноат" АЖ

4.

Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун кредитлар бериш, шу жумладан, улар бўйича лизинг операциялари

Тижорат банклари

5.

Ижро ҳужжатлар бўйича электрон-онлайн аукционларда мулкни сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилиш)

"Электрон онлайн аукционларни

ташкил этиш маркази" ДУК (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси)

6.

Хусусийлаштириладиган кўчмас мулк объектларини, масъулияти чекланган жамиятлар устав фонди (устав капитали)даги давлат улушларини ҳамда давлат мулкини ижарага бериш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционларда сотиш (электрон онлайн аукционда иштирок этиш учун буютманомалар қабул қилиш)

7.

Ер участкаларига булган хукукни давлат руйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

8.

Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дов- дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш.

9.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан  ўтказиш  ҳақидаги кадастр ишларини тайёрлаш

10.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун авиачипталар сотиш (Ўзбекистон Республикасига авиачипталардан ташқари)*

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпаниясининг авиачипталар сотиш кассалари

11.

Халқаро йўловчи ташиш хизматлари кўрсатиш учун темир йўл чипталари сотиш (Ўзбекистон Республикасига темир йўл чипталаридан ташқари)*

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг темир йўл чипталари сотиш кассалари

12.

Чет элга чикиш учун рухсатнома ёзуви стикерини расмийлаштириш*

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

13.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги)

14.

Автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ва алмаштириш

15.

Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун лицензиялар бериш ва қайта расмийлаштириш, шунингдек, лицензияларни қайта тиклаш ва уларнинг амал килиш муддатини узайтириш.

Лицензияловчи органлар

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

16.

Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

17.

Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) рухсат бериш

Қурилиш бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги)

Давлат хизматлари марказлари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги)

18.

Бинолар ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлаш) келишиш

19.

Объектни реконструкция қилиш ва қайта ихтисослаштириш учун рухсатнома бериш

20.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш

21.

Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви

Давлат божхона хизмати органлари (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона кумитаси)

*) қарздорликни текшириш суд ёки давлат ижрочиси томонидан Ўзбекистон Республикасидан чиқишга вақтинчалик чеклов ўрнатилганлиги мавжудлиги юзасидан амалга оширилади.

 

Валюталар курси

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум