Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Давлат органлари карантин бўйича саволларга жавоб берадилар - 2 - buxgalter.uz да ўқингИккита монитор ва бошланғич ҳужжатлар билан ишлашнинг бошқа усуллари - buxgalter.uz да ўқингКарантин пайтида ижарани қандай қилиб тўхтатиб туриш мумкин - buxgalter.uz да ўқингҚандай қилиб уйдан ЭРИни узайтириш мумкин - buxgalter.uz да ўқинг
  • www.norma.uz
  • Разное
  • Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари

Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари

13.12.2019

 

Т/р

Фаолият тури

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)

Тошкент
шаҳри

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

Бошқа
шаҳарлар

Бошқа аҳоли
пунктлари

1

Чакана савдо:

 

 

 

 

озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

750 000 

600 000 

300 000 

200 000 

деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

250 000 

150 000 

100 000 

50 000 

газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

250 000 

150 000 

100 000 

50 000 

2

Маиший хизматлар

250 000 

150 000 

100 000  

50 000 

3

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш
ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

225 000 

150 000 

75 000 

50 000 

4

Болалар ўйин автоматлари

225 000 

150 000 

100 000 

50 000 

5

Бошқа фаолият турлари

225 000 

150 000 

100 000 

50 000 

6

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:

 

3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

150 000 

3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

225 000 

 

Изоҳ:

 

1. Жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жойда тўлайди.

г) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди.

д) ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда ("Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлганда) қатъий белгиланган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади.

2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасида солиққа тортилади.

3. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи жисмоний шахслар ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар айланмадан солиқни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.