Миллий вақт шкаласи жорий этилмоқда
Ташкилотларга аниқ вақт пулли хизмат асосида узатилади
Республика шоликорларига имтиёзли кредитлар ва субсидиялар берилади
Шоли етиштириш учун ускуналар харид қилиш харажатларининг бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади.
Саноатни бошқаришнинг вертикал тизими жорий этилмоқда
Туман ва шаҳарларда ҳокимнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида ҳудудий штаблар ташкил этилмоқда. Уларнинг ишини иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бошчилигидаги Республика штаби мувофиқлаштиради.
Меҳмонхоналарга имконияти чекланган шахслар учун шароит яратишга субсидиялар ажратилади
Улар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ушбу жамғармага ўтказилган туристик (меҳмонхона) йиғимлари ҳисобидан тўланади.
Касаба уюшмалари ташкилотларининг рўйхатдан ўтказилиши соддалаштирилди
Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартибини тартибга солувчи баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Ҳукмларнинг дубликатлари ва кўчирма нусхалари учун бож тўланади
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга қўшимчалар киритилди
Суғурта хизматларини кўрсатиш таннархига киритиладиган харажатлар таркиби белгиланмоқда
Суғурта хизматлари таннархи таркибига учта қўшимча махсус харажатлар киради
Жаҳон брендлари билан ҳамкорлик қилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 1 миллион АҚШ доллари миқдорида грант олади
Шунингдек, уларга халқаро стандартларни жорий этиш, экологик сертификатлаш ва мувофиқлик бўйича сертификатлаш, ҳамда мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича харажатлар қопланади.
Судлар Халқ депутатлар кенгашлари олдида ҳисобот беришмайди
Шу билан бирга улар жамоатчиликни ҳар чоракда ўз фаолиятлари бўйича хабардор қилишади.
Ўзбекистонда факторинг ташкилотлари ташкил этилади
Уларнинг фаолияти Марказий банкда нобанк кредит ташкилоти сифатида реестрда ҳисобга олиш рўйхатидан ўтгандан сўнг амалга оширилади.
Бухоро вилоятининг туристик лойиҳалари имтиёзли кредитлар билан қўллаб-қувватланади
Президент қарори билан тадбиркорлик инфратузилмасини яхшилаш ва лойиҳаларни молиялаштиришни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Кузда иш ҳақи, пенсия ва нафақлар оширилади
Тегишли фармонни Президент 2024 йил 12 августда имзолади.
“Пробация тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
Шунингдек, Жиноят кодексида ахлоқ тузатиш ишларини озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштириш асоси ўзгармоқда.
Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари ва ижтимоий хизматлар классификаторлари тасдиқланди
Шахснинг аҳолининг ижтимоий эхтиёжманд тоифасига мансублиги унинг ёзма аризасига кўра текширилади.
Таълим, фан ва ишлаб чиқариш интеграциялаштирилади
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг вазифалари ва функциялари белгиланди.
Юридик шахсларга СТИРни бириктириш регламенти тасдиқланмоқда
СТИРни бириктириш бўйича сўровни текширишнинг энг узоқ муддати – 1 иш куни.
Энергия тежаш масалалари қандай тартибга солинади
Президент мунтазам энергоаудит ўтказиш, ёқилғи-энергетика ресурсларининг белгиланган сарф нормаларига қатъий риоя қилиш, энергияни тежаш соҳасида халқаро стандартларни қўллаш ва бошқаларни белгилайдиган Қонунни имзолади.
Электр энергиясини ишлаб чиқариш учун хусусий сектор лицензия олиши лозим
Бунда қуввати 5 МВтдан ортиқ бўлган гидроэлектр станцияларининг камида 25% давлат мулки бўлиши шарт.
Маҳаллаларда аҳоли муаммоларини аниқлашнинг янги тизими жорий этилмоқда
Ягона сўровнома асосида фуқаролар муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг мурожаатлари асосида, "эшикма-эшик" юриш натижалари бўйича ва бошқа ҳолларда ўтказилади.
"Марказий Осиё" саноат ҳамкорлиги халқаро маркази" эркин иқтисодий зонаси ташкил этилмоқда
Унинг ҳудудида фақат Ўзбекистон ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификати назорати остида сотилади.
Ер амнистияси эълон қилинди
Тегишли қонун 2028 йилнинг 1 январига қадар амал қилади.
Осма йўллар қурилишига субсидиялар берилади
Улар Давлат бюджетидан 2025 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилиши ва йўллар узунлиги камида 500 метр бўлиши шарти билан ҳар 500 метр йўл учун 1 млрд сўм миқдорида ажратилади.
Мажбурий рақамли маркировка қўйилган товарлар савдосида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Солиқ қўмитасига бундай товарларнинг чакана савдосини назорат қилиш топширилди.
93 та ташкилотда раҳбарлар фаолияти KPI асосида баҳоланади
Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари фаолиятини KPI асосида баҳолаш тартиби белгиланмоқда
Сифат бошқаруви тизимини жорий этиш учун субсидиялар берилади
Сифат бошқаруви тизимини жорий этиш ва бунга мутахассисларни жалб қилиш бўйича харажатларни қоплаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланди.
"E-saylov" ахборот тизими қандай ишлайди
У Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар ва ОАВлари ўртасидаги ахборот алмашинувини таъминлашга йўналтирилган.
Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан қандай фойдаланилади
Улар тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар учун грантлар ва субсидиялар бериш, мутахассисларни жалб қилиш, кўргазмаларда иштирок этиш, маҳаллий брендларнинг ички ва ташқи бозорлардаги сотувини ривожлантириш ва бошқа мақсадларга йўналтирилади.
Тадбиркорларнинг рентабеллик даражасига қўйиладиган талаблар юмшатилди
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.
Кимлар муддатидан олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга
Улар орасида – тоғ-кон саноати ходимлари, учувчилар ва учувчи-синов таркиби, театр артистларининг алоҳида тоифалари ва бошқалар бор.
Биржада заргарлик буюмларини сотишда чегирмалар узайтирилди
2026 йил 1 февралдан бошлаб чегирмалардан фойдаланадиган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектлари рўйхатини шакллантиришда қўшимча мезонлар ҳисобга олинади.
“Давлат мудофаа буюртмаси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди
У ҳарбий ва икки мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни харид қилишнинг шаффофлиги, самарадорлиги ва ўз вақтида бажарилишини таъминлашга қаратилган.
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг вазифалари белгиланди
Улардан бири – соҳага хусусий секторни кенг жалб қилиш, ДХШ битимларини амалга оширишда иштирок этиш.
2026 йилда транспорт-логистика марказлари фаолиятида нималар ўзгаради
Вазирлар Маҳкамасининг 08.10.2025 йилдаги 633-сон қарори билан транспорт-логистика марказларининг инфратузилмаси ва жиҳозланишига қўйиладиган мезонлар ва талаблар тасдиқланди.
Тьюторларнинг вазифалари ва уларга қўйиладиган талаблар белгиланди
Олий таълим ташкилотларида тюторлик фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳайдовчилик курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг ягона электрон намунаси жорий этилади
Энди ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон топширувчилар курсларни тамомлаганликларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари шарт эмас. Гувоҳнома "е- avtota'lim.uz " модули орқали электрон тарзда шакллантирилади.
Қурилаётган турар жой мажмуаларининг номлари давлат тилида бўлади
Ҳукуматнинг қурилиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга қаратилган айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
1 ноябрдан нималар ўзгаради
Norma.uz портали 2025 йил 1 ноябрдан кучга кирадиган миллий қонунчиликдаги асосий ўзгаришлар таҳлилини тақдим этади.
Мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 3,5 млрд долларга етказилади
Иссиқхона хўжаликларига бир қатор имтиёзлар бериш орқали уларнинг самарадорлиги оширилади.
Сўнгги шарҳлар
Янги сонларда ўқинг
2025, 11 ноябрь№ 45
- Божхона юк декларацияларини тўлдириш тартиби ўзгарди
- МҲХСга ўтиш ким учун ва қачон мажбурий
- Ҳисобга олишдаги хатолар: ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган буюмларнинг омбордаги ҳисоби
- Уй-жой сотиб олишда ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаш
- Компания қўшиб олинди: унинг қарзлари ва солиқлар бўйича ортиқча тўловлар нима қилинади
2025, 11 ноябрь№ 45
- Стратегик режалаштиришнинг ягона тизими жорий этилмоқда
- Ногиронлиги бўлган ходимга таътил бўйича имтиёзлар
- «Касаллик варақаси» очилган даврда ишлаш: бухгалтер қандай йўл тутиши керак
- Маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва жавобгарлик чоралари
- «Ҳудудларни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятини тубдан такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»


