Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Стартап-компания асосчисига қандай кўникмалар зарур

22.08.2019

Читать на русском языке

ERGO Research & Advisory консалтинг ва тадқиқот компанияси томонидан Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг стартап компаниялари сўровномаси ўтказилди.

 

Унинг натижалари қуйидагиларни кўрсатди:

  • Ўзбекистонда ўртача стартап — АКТ соҳасида 1 йилгача муддат давомида фаолият юритаётган компания (таълим, маданият, соғлиқни сақлаш – 2-ўринда, қишлоқ, балиқ хўжалиги – 3-ўринда);
  • Ўзбекистонда стартапнинг ўртача асосчиси – ёши 30 да, иқтисодиёт бўйича магистр даражасига эга бўлган, инглиз тилини эркин биладиган, ўз ғоясини миллий бозоримизда жорий этишни истаган эркак.
  • аксарият стартаплар шахсий маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, уларнинг ўртача айланмаси эса 2019 йилда 1,5 млрд. сўмга етиши мумкин.
  • маҳаллий стартап компанияларининг 54%и маҳсулот ва хизматларни такомиллаштириш билан шуғулланади.

 

Ўзбекистон стартап ҳамжамиятида стартапларга асос солган аёлларнинг улуши жуда кичик: 9 нафар ходимдан ўртача 2 таси аёллардир.

 

Ўзбекистонда стартап компаниясининг ходими бўлиш учун номзодга техник кўникмалар, ғайрат-шижоат, мулоқот кўникмалари, касбий маҳорат ва танқидий фикрлаш зарур.

 

Аксарият стартаплар ҳеч қайси ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмайди. Бизнесни ривожлантириш босқичларида стартапларнинг асосий муаммолари ортиқча бюрократия, мураккаб қонунчилик тизими ва бошланғич капитални топишдаги мураккабликлардан иборат.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_