Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzШтраф по статье 227-1 Налогового кодекса снижен до 2 % Какие онлайн-ККМ и виртуальные кассы могут принимать платежи картами Uzcard и Humo Как вернуть изъятое имущество в ходе выемки при налоговом контроле Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за май 2024 год

Ҳайвонларни ветеринария бўлимида ҳисобга олиш қанча туради

28.08.2019

Читать на русском языке

Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари ва ветеринария паспортини расмийлаштириш учун ундириладиган тўловлар миқдори тасдиқланди. У 2019 йил 27 ноябрдан жорий этилади (рўйхат рақами 3177, 26.08.2019 й.).               

 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 1 январдан бошлаб қуйидагиларни ўз ичига оладиган ҳайвонларни идентификация қилиш тартиби амал қилмоқда:

  • ҳайвонларга индивидуал рақам бериш (биркалаш, тавро босиш, жетон бериш ва чип ўрнатиш);
  • электрон ахборот тизимига ҳайвонлар тўғрисида маълумот киритиш;
  • ветеринария паспортини расмийлаштириш (ВМнинг 22.09.2017 йилдаги 748-сон қарори).

 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ҳудудий  бўлимлари ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича хизматлар кўрсатади. Юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз эҳтиёжлари учун сақлаётган ёки тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун кўпайтираётган, боқаётган ҳайвонлари идентификация объекти бўлиб ҳисобланади.

 

Ҳайвонларни идентификация қилиш хизматлари нархи қуйидаги миқдорда белгиланди:

  • ҳар бир қорамол, от, эшак ва туялар учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 2%и;
  • ҳар бир қўй, эчки ва чўчқалар учун - БҲМнинг 1,5%и;
  • ҳар бир ит ва мушуклар учун - БҲМнинг 1%и.

 

Хизматлар ветеринария бўлими ва ҳайвон эгалари ўртасида тузилган шартномага асосан амалга оширилади. Тўлов эгасининг ихтиёрига кўра, тижорат банклари, электрон тўлов тизими ва бошқа тўлов турлари орқали, нақд ва нақдсиз шаклда квитанция берган ҳолда амалга оширилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.11.2019 йилдан кучга киради.

 

Ленара Хикматова.