Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzШтраф по статье 227-1 Налогового кодекса снижен до 2 % Какие онлайн-ККМ и виртуальные кассы могут принимать платежи картами Uzcard и Humo Как вернуть изъятое имущество в ходе выемки при налоговом контроле Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за май 2024 год

Нотурар жойни расмийлаштиришдан аввал яшовчиларни рўйхатдан чиқариш талаб этилади

06.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2023 йилдаги «Фуқароларни рўйхатга қўйиш тартибини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 436-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилмоқда: 

  • Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотлар қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига (Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2022 йилдаги 200-сон қарори); 
  • Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига (Вазирлар Маҳкамасининг 02.09.2020 йилдаги 535-сон қарори).

 

Ўзгартиришларга мувофиқ:

  • турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказилаётган у ерда вақтинчалик ёки доимий рўйхатдан ўтказилган барча шахслар мазкур жой кадастр органларида қайта расмийлаштирилгунига қадар рўйхатдан чиқарилишлари лозим;
  • фуқаролар рўйхатдан чиқарилганликлари ҳақида маълумот “Рақамли ҳукумат” платформаси орқали текширилади;
  • объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш бўйича рухсатномага ўзгартирилган объектга бириктирилган ер участкасининг чегара схемаси илова қилинади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 04.09.2023 йилда кучга кирди. 

 

Собир Нурбердиев