Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

2024 йилда 6 минг га ер майдони аукционга чиқарилади

21.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2024 йилдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш жараёнларини ва хусусийлаштириш дастури ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 268-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан ер участкаларини аукцион орқали савдога чиқариш режаси тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган ер участкалари ижара ҳуқуқи асосида савдога чиқарилади. Бошқа барча ҳолатларда ер участкалари мулк ҳуқуқи асосида тақдим этилади.

 

2024 йилда республика бўйича жами 6 минг га ер участкаларини савдога чиқариш режалаштирилган, шундан 225 га – Тошкент шаҳрида.

 

Шунингдек, халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўллар бўйида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш учун 400 та объект савдога чиқарилади, шундан 16 таси – Тошкент вилоятида, 10 таси – Тошкент шаҳрида.

 

Шунингдек, ҳудудларда 1,3 мингдан зиёд объект аукционга чиқарилади ва улар:

  • хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис объектлари;
  • жойлаштириш воситалари;
  • турар жойлар;
  • савдо-кўнгилочар марказларини ташкил этишга мўлжалланган.

 

Шунингдек 845 аҳоли яшаш пунктида 2027 йилгача шаҳарсозлик ҳужжатларини (бош режаси) ишлаб чиқиш бўйича режа тасдиқланмоқда. Тошкент шаҳрининг бош режасини 2024 йилнинг якунига қадар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 15.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев