Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Чет элда таълим олиш учун саралаш қандай ўтказилади?

07.08.2017

 

Президентнинг 27.07.2017 йилдаги ПФ-5121-сон фармони билан Чет элда малака ошириш, стажировка ўташ ва таълим олиш учун номзодларни саралаш танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Эслатиб ўтамиз, таълим олиш, шунингдек малака ошириш ва стажировка ўташ Президентнинг “Истеъдод” жамғармаси линияси бўйича амалга оширилади.  Унинг номини ўзгартириш, асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳақида биз аввал ёзгандик.

 

Стипендия нима учун берилади?

 

Жамғарма стипендиялари муайян муддатга ҳар йили тасдиқланадиган мақсадли дастурлар бўйича ажратилади (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

хорижий таълим ва илмий муассасаларда малака оширишга 

3 ойгача бўлган муддатга

 

хорижий таълим ва илмий муассасаларда стажировка ўташга 

3 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга

хорижий таълим ва илмий муассасаларда таълим олишга

чет эл ҳамкор таълим муассасаси талабига мувофиқ:

-магистратура дастурлари бўйича 1—2 йил,

-PhD дастурлари бўйича 1 — 3 йил муддатга. 

 

Стипендиялар танловдан ўтган шахсларга қуйидаги харажатларни қоплаш учун ажратилади:

 

  • стипендиатнинг чет эл таълим ва илмий муассасасида таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) учун тўланадиган маблағ;
  • стипендиатларнинг виза олишлари;
  • стипендиатнинг таълим олиш (малака ошириш, стажировка ўташ) жойига етиб бориши ва қайтиб келиши учун барча турдаги транспорт харажатлари (бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда);
  • стипендиатларнинг таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) даврида турар жой ва овқатланиш харажатлари;
  • Жамғарма Васийлик кенгаши қарори бўйича стипендиатларнинг таълим олиши (малака ошириши, стажировка ўташи) билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа харажатлар.

 

Қандай стипендиат бўлиш мумкин?


Саралаш танлови ҳақида уни ўтказишдан бир ой олдин эълон қилинади. Эълон ОАВ, шунингдек, интернет-нашрлар ва Жамғарманинг сайтига жойлаштирилади. Танловда иштирок этиш учун Жамғарма қабул комиссиясига тасдиқланган рўйхат бўйича ҳужжатлар пакетини топшириш зарур.

 

Чет элда магистратура ва PhD дастурлари бўйича таълим олишга номзодларни саралаш 2 босқичда ўтказилади:

 

1-босқич - даражаларни аниқлаш учун Жамғарма базасида суҳбат ўтказиш:

 

  • чет тилларини билиш даражаси (олий таълим ва бошқа муассасалар мутахассисларини жалб қилган ҳолда);
  • номзоднинг 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг мақсади, вазифалари, мазмун ва моҳиятини ҳамда Ўзбекистон тарихини билиши (Жамғарманинг Васийлик кенгаши вакиллари ва мутахассислар иштирокида);
  • АКТларини билиши ва улардан фойдалана олиши.

 

2-босқич -  1 босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар орасида чет тилидаги (IELTS, TOEFL, TestDaf, GMAT, GRE ва бошқа) билим даражаларини, таҳлил имкониятларини баҳолаш бўйича тест. Халқаро сертификацияланган аттестация марказлари иштирокида ўтказилади.

 

Танлов натижалари бўйича қабул қилинган қарор у ўтказилгандан кейин бир ой муддат ичида эълон қилинади. Танловдан муваффақиятли ўтган номзодларга стипендиат сертификати тақдим қилинади.

 

Магистратура ёки PhD дастури бўйича чет элда таълим олган стипендиат, уни чет элда ўқишга тавсия этган олий таълим ёки илмий муассасада ёхуд вазирлик, идора ёки бошқа давлат ташкилотида эгаллаган мутахассислиги бўйича 5  йилдан кам бўлмаган муддатда узлуксиз ишлаб бериши шарт.

 

 Ўз мутахассисларини чет элда малака ошириш ва стажировка ўташга юборадиган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар  номзодларнинг дастлабки танловини ўтказади. Унинг натижалари бўйича Жамғарма қабул комиссиясига тавсия этиладиган номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилади.

 

Саралаш Жамғармада номзодларнинг малака ошириш ва стажировка ўташ дастурлари бўйича суҳбат ўтказиш тарзида ўтказилади. Зарур бўлган ҳолларда имтиҳон ёки тест синовлари ўтказилади. Саралаш танлови натижалари бўйича қабул қилинган қарор бир ой муддат ичида эълон қилинади.  Саралашдан муваффақиятли ўтган номзодларга стипендиат гувоҳномаси тақдим этилади.

 

Чет элда малака ошириб ёки стажировка ўтаб келган мутахассис  уни тавсия этган муассасада  3  йилдан кам бўлмаган муддат давомида ишлаб бериши шарт.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 

 

Олег Заманов,

экспертимиз.