Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Давлат байроғидан қандай фойдаланиш мумкин

10.07.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 07.07.2023 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-853-сон Қонун имзоланди.

 

Қонун билан байроқ ва унинг тасвири туширилган белгилардан қуйидагиларда фойдаланилишга рухсат берилди:

  • жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, шунингдек уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида;
  • спорт мусобақаларида, оммавий, тантанали ва маданий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбобларининг, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида;
  • халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда.

 

Шунингдек, ҳужжат билан байроққа нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлиш ҳоллари белгиланди:

  • байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан йиртилган, ифлосланган, тешилган, ранги ўчган ҳолда ва бошқа номаъқул тарзда, бирор-бир нарса учун устки ёпинғич, кийим, дастрўмол ёки  кўрпа-тўшак сифатида, шунингдек буюмларни сақлаш ва ташиш учун фойдаланиш;
  • байроқни столларга, ўриндиқларга, стулларга тўшаш ёки унинг тасвирини тушириш ва ундан қоплама сифатида фойдаланиш, шунингдек уни ўтириладиган бошқа жойларга ёки оёқ остига тўшаш ёки унинг тасвирини тушириш;
  • байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда фойдаланиш.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.07.2023 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев.