Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Инвесторлар учун айрим давлат хизматлари махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан кўрсатилади

11.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.2023 йилдаги «Maxcyc иқтисодий зоналар ҳудудида инвесторларга давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги 452-сон қарори қабул қилинди.

 

2023 йил 1 декабрдан қуйидаги давлат хизматлари, ЯИДХП ва давлат хизматлари марказларидан ташқари, махсус иқтисодий зоналар дирекцияси томонидан ҳам амалга оширилади:

  • инвестиция лойиҳаларни жойлаштириш;
  • иштирокчиларни рўйхатга олиш;
  • инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ва ижара шартномаларини имзолаш.

 

Ҳужжат билан тегишли давлат хизматларини кўрсатиш регламенти тасдиқланмоқда. 

 

Ариза ва иловаларни қабул қилгандан сўнг, дирекция:

  • 10 кун ичида инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади;
  • лойиҳа учун талаб этиладиган ер майдони ва бинони онлайн-аукционга чиқаради;
  • аукцион ғолиби билан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳақида шартнома имзолайди;
  • керакли ҳужжатлар ва бир маротабалик йиғимни тақдим этгандан сўнг инвесторни махсус иқтисодий зона иштирокчиси сифатида рўйхатга олади.

          

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.09.2023 йилда кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев.