Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак облагать налогами доходы от оказания услуг самозанятыми Каким документом подтверждается регистрация онлайн-ККМ в налоговых органах и обязателен ли договор со службой инкассации Как восстановить потерянные данные в чеке ККТ и отчете по поступлениям Как организовать работу кассы Как организовать работу кассы

Мустақиллик кунига 6 та танлов ўтказилади

28.06.2017


Президентнинг 27.06.2017 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

 

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссиясининг таркиби тасдиқланди. Комиссия 11 йўналиш бўйича тадбирлар ўтказилишини таъминлайди.

 

Тадбирлар “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади” тамойиллари асосида ўтказилади.

 

Мустақиллик кунига 6 та танлов: энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун “Ягонасан, муқаддас Ватан!”, Президентнинг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти, шунингдек ижодий ҳамжамият ўртасида “Энг улуғ, энг азиз”, “Сени куйлаймиз, замондош!”, “Ранглар жилосида – она диёр”, “Ватан учун яшайлик!” каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

 

Белгиланишича,  ўтказиладиган байрам тадбирлари:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан;
  • Тошкент шаҳрида - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қопланади.

 

Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан, у билан боғланган бошқа қонун ҳужжатларига шарҳлар ва ҳаволалар билан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги» ахборот-қидирув тизимида танишиш мумкин. 
 

 Самир Латипов.