Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают, если транспортные услуги оказал поставщик из Китая Как определить расходы по контролируемой задолженности Если налоговики предлагают внести изменения в строку «себестоимость» отчета по налогу на прибыль Как учитывать дебиторскую задолженность – Buxgalter Pro

Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга субсидия берилади

21.05.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 16.05.2024 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 287-сон қарори қабул қилинди.

 

Ҳужжат билан 3 юлдузлига айлантириладиган меҳмонхоналарга субсидия бериш тартиби белгиланмоқда.

 

Субсидия Қорақалпоғистон ҳудудида фаолият юритаётган, илгари юлдуз тоифасига эга бўлмаган ва 3 юлдузли тоифага айлантирилган меҳмонхоналарги берилади.

 

Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм.

 

Субсидияни олиш учун давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим.

 

Субсидияни тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 10 иш куни ичида маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

 

Субсидияни олган тадбиркорлик субъекти меҳмонхона хизматини кўрсатиши ҳамда юлдузли тоифани камида 5 йил мобайнида сақлаб туриши керак. Акс ҳолда, тадбиркорлик субъекти олган субсидия маблағларини қайтаришга мажбур (қайтариладиган маблағлар миқдори фаолиятни давомийлигидан келиб чиқиб аниқланади). 


Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.05.2024 йилдан кучга кирди.

 

Собир Нурбердиев