Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПроект ПКМ: какой порядок ценообразования предлагают внедрить налоговые органы Нужно ли выдавать кассовые чеки при выездной торговле и службам доставки Будет ли бухгалтер нести ответственность за выполнение требований директора – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro Как зарегистрировать товарный знак – Buxgalter Pro

Сув хўжалиги соҳасидаги айрим функциялар хусусий секторга берилмоқда

23.06.2023

Читать на русском языке

Президент томонидан 20.06.2023 йилдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида сув хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-101-сон Фармон  имзоланди.

 

Сув хўжалиги вазирлиги туман бўғимига тегишли сув ресурсларини бошқариш, фермер хўжаликлари ва бошқа сувдан фойдаланувчиларга сувни етказиб бериш каби вазифалар 2030 йилгача босқичма-босқич ДХШга ўтказилади.

 

2023 йил 1 августдан бошлаб Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибига риоя этилиши ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларидан самарали фойдаланилиши бўйича ўтказиладиган текширувларни “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида рўйхатдан ўтказмасдан амалга оширади.

 

Инспекцияга ер усти сувларидан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини ҳамда сув олиш тартибини бузиш ҳолатлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш, жисмоний шахсларга нисбатан маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда.  

 

Ҳужжат билан:

  • Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятининг устувор йўналишлари;
  • Вазирликнинг ташкилий тузилмаси;
  • Сув хўжалиги соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланмоқда.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2023 йилдан кучга кирди.

 

 Собир Нурбердиев.