Мактабдан ташқари таълим тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди.
Публикации » Записи по тегу "Таълим/илм-фан"
Қандай илмий ташкилотлар Давлат бюджетидан молиялаштирилади
Вазирлар Маҳкамаси “Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Хорижий тилларда эфирга узатиладиган теле ва радио каналлари очилади
Вазирлар Маҳкамасининг 19.05.2021 йилдаги “Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон қарори қабул қилинди.
IT-сертификатларига эга ёш мутахассислар қўллаб-қувватланади
Ёшларнинг халқаро IT-сертификатларини олиш харажатларининг 50%гача бўлган қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилади.
СамДУнинг Каттақўрғон филиали ташкил этилади
Унинг вазифаси - ҳудудда педагогика, иқтисодиёт, транспорт логистикаси соҳаларининг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтиёж юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалий кўникмаларни эгаллаган профессионал олий маълумотли кадрларни тайёрлаш.
ОТМда коррупцияга қарши курашиш бўлимлари бўлади
Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига тегишли ўзгартиришлар киритилди.
АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими кенгайтирилади
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нурафшон филиали ҳамда унинг Ахборот-ресурс марказида «Электрон кутубхона» ташкил этилади.
Нефть-газ соҳаси учун кадрларни тайёрлашда нималар ўзгаради
Нефть-газ ҳамда электр энергетика соҳалари учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Президентнинг қатор қарорларига ўзгартиришлар киритилди.
ФА Энергетика муаммолари институти ташкил этилади
Унинг вазифалари орасида - республикада энергетика барқарор ривожланишининг келажак стратегиясини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ истиқболда ёқилғи-энергетика комплексининг ривожланиши ва модернизацияси бўйича дастурларни тайёрлашда иштирок этиш.
Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалиги институти ташкил этилади
У Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида ташкил этилади, унинг фаолиятини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мувофиқлаштиради.
Мактабларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларидан қандай фойдаланилади
Халқ таълими тизимидаги ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
"Ўзбек геология қидирув" АЖ ташкил этилади
Унинг вазифалари жумласида - соҳага замонавий ва юқори самарали ускуналарни, илғор техника ва инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобига геология соҳасини модернизация қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.
Диний-маърифий соҳа ходимлари моддий рағбатлантирилади
Тегишли Фармон Президент томонидан имзоланди.
Аълочиларга имтиҳон харажатлари қоплаб берилади
Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.
АССА аккредитациясидан ўтган НТМ рўйхати кенгайтирилди
У учта ташкилот билан тўлдирилди - British Management University in Tashkent, Management Development Institute of Singapore in Tashkent, «The Graduate School of Business and Entrepreneurship» НТМ.
Юридик фанлар ўқитувчилари қайта тайёргарликдан ўтади
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказига тегишли курсларни ташкил этиш вазифаси топширилди.
Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди
Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021-2022 йиллардаги устувор фаолият йўналишларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури ҳамда фаолияти натижадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда инновацион ҳудудга айлантирилаётган туманлар рўйхати тасдиқланди.
Маънавий-маърифий ишларни янги даражага олиб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди
Барча туман ва шаҳарларда «Маънавият ва маърифат маскани» ташкил этилади, олий таълим тизимига «Маънавиятшунослик» ва «Касбий маънавият» фанлари киритилади, ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти ташкил этилади.
«Ёш физиклар портали» ишга туширилади
Президентнинг қарори билан Физика фанлари бўйича таълим сифатини ошириш ва физика соҳасидаги илмий тадқиқотларнинг натижадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Абу Муин Насафий мажмуаси дирекцияси ташкил этилади
Мажмуа Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жойлаштирилади, дирекция мақсади аллома меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, мажмуа бошқарувини ташкил этиш ва яхшилашдан иборат.