Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

АХТМ кечаю кундуз ахборот хавфсизлиги масалаларини ҳал қилади

28.07.2017

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш марказида (АХТМ) кечаю кундуз фаолият кўрсатадиган мониторинг гуруҳи ташкил этилди ҳамда “ишонч телефони” ишламоқда.

 

Янги хизмат фойдаланувчиларга ёрдам ва консалтинг хизматлари кўрсатиш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан ҳамкорликни янада йўлга қўйиш ва ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ равишда содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш мақсадида ташкил этилди.

 

Хабар берилишича, гуруҳ мутахассислари миллий ахборот инфратузилмаси фойдаланувчиларига +998 (95) 170 98 97 бевосита мулоқот телефон рақами орқали 7/24 режимида зарур маслаҳат, маълумот ва бошқа ёрдамларни кўрсатишга тайёр.

 

Эслатиб ўтамиз, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази  комплекс ахборот тизимлари, “Электрон ҳукумат” ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек давлат органларининг тегишли тизим ва русурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришда кўмак бериш мақсадларида ташкил этилган.

 

 

Валюталар курси

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум