Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Миграция бош бошқармасининг сайти интерактив хизматлар билан ишга туширилди

09.09.2019

Рус тилида ўқиш

Вазифаси - Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси фаолиятини очиқлик ва шаффофлигини таъминлаш, Ўзбекистонда бўлиш ҳамда мамлакатдан четга чиқиш учун визаларни расмийлаштириш тартиби билан таништириш ва маълумот бериш, деб хабар берди UZINFOCOM.

 

Ички ишлар вазирлиги ташаббускор бўлди. Сайт “Ягона Интегратор UZINFOCOM” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилди ҳамда унга http://gumiog.uz манзили бўйича кириш мумкин.

 

Ахборот ўзбек ва рус тилларида эълон қилинади, порталда мобиль қурилмалар учун вариант, имконияти чекланган фойдаланувчилар учун махсус функциялар - контраст, шрифт ҳажмини катталаштириш ва овозли ҳамроҳ мавжуд.

 

Қуйидагилар интерактив хизматларга киради:

  • жойларда миграция хизматларига электрон навбат олиш;
  • Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш;
  • судланганлиги мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) тўғрисида маълумотнома олиш учун электрон ариза бериш.

 

Сайтда кўп бериладиган саволларга жавоблар, соҳани тартибга солувчи норматив ҳужжатларни топиш мумкин.

 

Виртуал қабулхона орқали қизиқтираётган саволлар юзасидан бевосита миграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматининг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш ҳамда мавжуд шикоят ва таклифларни қолдириш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум