Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Norma» ПРМ: 2019 йилги солиқ солиш прогнозини тузиш вақти келди

09.11.2018

Рус тилида ўқиш

 

Глобал тадбиркорлик ҳафталиги доирасида 12 ва 16 ноябрда «Norma» профессионал ривожланиш марказида солиқ солиш бўйича бепул тренинглар ўтказилади. Уларда қатнашганлар кейинги пайтдаги энг долзарб саволлардан бири: янги солиқ солиш тизимининг 2019 йилдаги корхона фойдасига таъсирини қандай баҳолаш мумкин, деган саволга жавоб оладилар.

 

Барча хоҳловчилар учун тренинг 12 ноябрда ўтказилади. Ҳавола орқали ўтиб, унга ёзилиш мумкин. Кейинроқ, 16 ноябрда тўқимачилик саноати вакилларига мўлжалланган тренинг бўлиб ўтади. Иштирок этиш учун буюртмани бу ерда расмийлаштириш мумкин.

 

Шошилинг, ажратилган жойлар сони чекланган!

 

– Шу йил сентябрда «Norma» ПРМдаги ана шундай тренинглардан бирида қатнашган эдим, – дея ҳикоя қилади хусусий корхона бош бухгалтери Маржона Иброҳимова. – Келганимда ҳамкасбларимнинг ҚҚСга ўтиш чоғида бухгалтерия ҳисобида тўқнаш келадиган қийинчиликлар ҳақидаги гап-сўзларидан таъсирланиб, ваҳимага тушаётган эдим. Марказдан чиқаётганимда эса бундай мураккабликларни уддалай олишимни ҳис этдим. Керакли маълумотларни билиб олгач, бунга тўлиқ ишонч ҳосил қилдим.

 

Тренинг доирасида CIPA сертификати, DipIFR дипломи соҳиби Игорь Аипкин янги солиқ солиш тизимининг бизнесингиз фойдасига таъсирини баҳолаш услубини ўргатади, шунингдек прогноз нохуш бўлган тақдирда унинг оқибатларини юмшатиш йўлларини кўрсатади.

 

Барча тренинг иштирокчиларига алгоритмлар ва Excel дастуридаги ҳисоб-китоб жадваллари тарқатилади, улар ёрдамида ҳар хил вазиятларда бизнесга тушадиган солиқ юкини прогнозлаш осон кечади.

 

Диққат! «Norma» ПРМнинг ноябрь ойидаги жадвалида бошқа соҳа вакиллари учун ҳам худди шундай тренинглар ўтказилиши назарда тутилган. Уларга ҳақ тўлаб ва бонус асосида ташриф буюриш мумкин. Ҳавола орқали ўтиб, ўзингизга керакли машғулотларни танлашингиз ва уларга ёзилишингиз, ҳақ тўлаш тафсилотлари билан танишиб чиқишингиз мумкин.





 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-27
  • USD:12704.68 (+0.00) сум
  • EUR:13757.90 (+0.00) сум
  • RUB:141.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21