Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўйича солиқ тизимида нималар ўзгаради

07.09.2023

Рус тилида ўқиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича Йўл харитаси тасдиқланди (04.09.2023 йилдаги ПҚ-292-сон қарор). Унда солиқ органларининг тадбиркорлар билан ҳамкорлигига алоҳида эътибор берилган. Белгиланган вазифалардан кўпи амалга оширилмоқда ва тадбиркорлар ушбу ишнинг натижасини кўришмоқда.

 

Биринчи натижалар – tax gap ва ҚҚС гувоҳномаси тўхтатиб турилишининг бекор қилиниши

 

Очиқ мулоқотдан сўнг бир неча соат ўтгач, солиқ узилиши коэффициентининг (tax gap) электрон ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилиши тўхтатилди. Шундан кейин ҚҚСнинг манфий суммасини қоплаш (қайтариш)да коэффициентни қўллашни тақиқлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

 

ҚҚС бўйича махсус рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш тартиби бекор қилинади. Тўғри, бу қоидадан истисно мавжуд. Гувоҳномани амалга оширилаётган битимлар (операциялар) харид қилинаётган ва реализация қилинаётган товарлар номенклатурасига номувофиқ бўлган тақдирда тўхтатиб туришлари мумкин. Мазкур масала бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори кутилмоқда, у тафсилотларни аниқлаштиради.

 

Фойда солиғи бўйича ҳар ой бўнак тўловларини тўлаши лозим бўлган тадбиркорлик субъектлари даромадининг чегаравий миқдори оширилади. Бугун мазкур чегара 5 млрд сўмни ташкил этиб, 10 млрд сўмга оширилади.

 

Янги рейтинг ва рағбатлантириш

 

Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Бизнес-омбудсман,   Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини шакллантиришга тайёрланмоқда. Рейтингни юритиш қоидалари ҳали белгиланиши керак. Энг юқори баҳоларга эга бўлган тадбиркорлар қуйидаги имтиёзларга эга бўлишади:

  • барча турдаги солиқ текширувларидан озод қилиш (бундан жиноий ишлар доирасидаги текширувлар мустасно);
  • ҚҚСнинг манфий суммасини қисқа муддатларда – бир сутка ичида қайтариш имконияти.

 

Давомини buxgalter.uz да ўқинг.

 


Валюталар курси

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум