Эътибор беринг! Тушунтириш 2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МК асосида тайёрланган.
«Ташкилотда овқатланиш учун танаффус атиги 45 дақиқани ташкил қилади. Директор буни ташкилот ҳудудида ходимлар тезда тушлик қилиб олишлари мумкин бўлган ошхона мавжудлиги билан асосламоқда. Шу боисдан катта танаффус берилишига зарурат йўқ экан. У ҳақми? Ахир танаффус камида 1 соат бўлиши керакку?».
Саволга «Норма» компанияси эксперти, юрист Ленара ХИКМАТОВА жавоб берди:
– «Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус 1 соатдан кам бўлиши мумкин. Янги МКга мувофиқ иш куни (смена) давомида ходимга дам олиш ва овқатланиш учун давомийлиги кўпи билан икки соат ва камида ўттиз дақиқа бўлган танаффус берилиши керак .
Бажариладиган ишнинг ўзига хос хусусиятлари сабабли ёки унинг жадаллиги бир хил бўлмаганда икки соатдан ошадиган танаффус назарда тутилган. Бу ҳолдасиш куни қисмларга бўлинган деб эътироф этилади
.
Агар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги тўрт соатдан ошмаса, танаффус берилмаслиги ҳам мумкин. Ходимлар учун иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш белгиланган бўлса ва уларнинг иш вақти саккиз соатдан ошса, уларга дам олиш ва овқатланиш учун иккита танаффус берилиши керак.
Давомини kadrovik.uz. да ўқинг.
Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/yangi_mk_asosiy_uzgarishlarning_qiesiy_jadvali