Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Битимларга солиқ солинишини қандай мақбуллаштириш мумкин

25.05.2018

Рус тилида ўқиш

 

Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари уларнинг мазмунига доир кўплаб жиҳатларга боғлиқ. Кейинчалик солиқ идорасида муаммога тўқнаш келмаслик учун шартномани қандай тузиш керак? ViGoRus консалтинг компанияси директори Светлана Голосова маслаҳат беради.

 

– Амалиётда хўжалик битимлари тусига қараб турли хил шартномалар билан расмийлаштирилади, уларнинг ҳар бири кўпгина хусусиятларга эга бўлади. Ноаниқликлар, хатолар, эътиборсизлик солиқларнинг ортиқча тўланиши ёки қўшимча ҳисобланишига, жарималарга ва бошқа кўнгилсизликларга олиб келиши мумкин.  

 

Солиқ солиш жиҳатидан камчиликларга йўл қўймаслик учун нима қилиш керак? Бу катта мавзу, Norma профессионал ривожланиш марказида ўтказиладиган «Хўжалик шартномалари ва битимларининг солиқ оқибатлари» семинарида ана шу ҳақда сўз юритаман. Навбатдагиси 30 майда бўлиб ўтади. Хоҳловчилар бу ерда ёзилишлари мумкин. 

 

Ушбу семинарларга бухгалтерлар қатори юристлар ҳам келадилар. Бу тасодифий ҳол эмас. Амалиётда, айниқса кичик корхоналар ва микрофирмалар ҳақида сўз борганда, шартномаларни тайёрлаш ва тузиш жараёни бухгалтер зиммасида бўлади. Шартномани тузиш чоғида у кўпгина юридик жиҳатларни инобатга олиши лозим, акс ҳолда улар нафақат ҳуқуқий, балки солиқ оқибатларига олиб келади. Йирик корхоналарда шартномалар билан, одатда, юристлар ишлайдилар, улар солиқ солиш масалаларини тушунишлари, солиқ солинадиган базани тўғри белгилай олишлари муҳим аҳамиятга эга. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бухгалтер шартномалар тузишнинг ҳуқуқий асосларини, юрист эса бухгалтерия ҳисоби ва солиқ солиш асосларини билиши шарт.

 

Шуни қайд этиб ўтмоқчиманки, семинар иштирокчиларининг бундай таркибда бўлиши масалаларни ҳар томонлама кўриб чиқиш имконини беради. Бу учрашувни ахборот билан янада бойитади ва фойдали қилади, турли хил масалаларни кўриб чиқишга замин яратади. 




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-17
  • USD:12720.00 (+0.00) сум
  • EUR:13827.91 (+0.00) сум
  • RUB:140.04 (+0.00) сум