Ўқув материалларини қабул қилиш ҳаммада турлича кечиши ҳеч кимга сир эмас. Кимдир видео дарслар орқали, кимдир аудиокитоблар воситасида, яна ким ўқиш ёрдамида материалларни тезроқ ўзлаштиради. Ҳар ким ўзи учун энг қулай усулни танлайди – гуруҳдами ёки якка тартибда, қатнаб ўқишми ёки масофали.
- www.norma.uz
- Компания янгиликлари
- Мультқаҳрамонлар бухгалтерия ҳисоби асосларини ўргатади
Мультқаҳрамонлар бухгалтерия ҳисоби асосларини ўргатади
24.01.2017
Ўргатувчи мультфильмлар ҳам ўқув жараёнининг бир қисмига айланиши мумкин. Бунга ўхшаш ўқув материали бухгалтерия ҳисоби асосларини ўзлаштиришда илк қадамларини қўяётганлар учун ишлаб чиқилган. Ушбу материалда шу ҳақда сўз боради.
Ўқув дастурларини, касбий билим ва малакаларни етказиш усул ва шаклларини ишлаб чиқишда новаторлардан бири бўлган “Norma” профессионал ривожланиш маркази ўз амалиётида муаллифлик таълим видео роликларидан фойдаланади.
Марказнинг YouTube каналида, шунингдек Mover.uz да барча хоҳловчилар учун шундай видео дарслардан фойдаланиш имконияти тақдим қилинган. Роликларнинг мазкур туркуми Doodle техникасида бажарилган. Барча дарсларни кўриб чиқиб, фойдаланувчи активлар нима экани, асосий баланс тенгламаси қандай тузилиши, хўжалик операцияларининг 8 тури, мулоҳазаларда стереотиплар ва одатий хатолар, келгуси давр харажатлари, счётлар режаси, активларнинг ликвидлилиги қандай баҳоланиши ҳақида яқиндан танишади.
- Биз масалаларнинг ечимига бироз юмор билан ёндашишга ҳаракат қилдик, - таъкидлади гуруҳ раҳбари Юлия Яшина. – Кўринишидан кўнгилочар бўлиб кўринсада, видеодарслар ҳам катталар, ҳам мактаб ўқувчиларига бухгалтерия ҳисоби ҳақида бошланғич тасаввурларни беришга қодир.
“Norma” ПРМнинг фаолияти жамиятнинг кенг қатламлари орасида молиявий саводхонликни оширишга ўзининг фаол ҳиссасини қўшишга қаратилган. Агар роликларнинг мавжудлиги ҳақида аввал билмаган бўлсангиз, энди улар билан танишишнинг айни мавриди. Таълим жараёнинингиз ёқимли ва мароқли кечсин!
Мавзуга оид материал:
Электрон газеталарнинг 6 афзаллиги
Янги сонларда ўқинг
- Давлат мулкини бошқариш: нималар ўзгарди
- «Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (Кўчирма)
- Раҳбар қандай қилиб бухгалтерни назорат қилсин
- Букмекерлик фаолиятига рухсат берилди
- «Ижтимоий шериклик механизмларининг янада такомиллаштирилиши муносабати билан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» (Кўчирма)