Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Шукур Сулаймонов: «Бизнес бошламоқчи бўлганим сабабли direktor.uz эътиборимни тортди»

24.08.2018

Рус тилида ўқиш

direktor.uz тизими ишга туширилган дастлабки ойда 1141 киши рўйхатдан ўтди. Бугунги кунга келиб «Молиявий саводхонлик асослари» онлайн-курсини 34 киши тамомлади. Шукур Сулаймонов 222,2 балл тўплаб, direktor.uz рейтингида биринчи ўринни эгаллади.


–  direktor.uz тизими рейтингида энг яхши натижаларга эришишга ҳаракат қилдингизми ёки бу тасодиф бўлдими?


– Мақсадим рейтинг эмасди, ҳатто бу ҳақда ўйламагандим. Ўз бизнесимни бошламоқчи бўлганим сабабли direktor.uz эътиборимни тортди. Содда баён этилган биринчи дарсни ўқиб чиқиб, тестни ечишга уриниб кўрдим. Ўтолмадим. Қизиқиб қолдим ва дарсни такрорладим, лекин бу сафар диққат билан ўқидим. Тестни ечишда омадга эмас, билимга таяниш керак.   

 

– Онлайн-курс ҳақидаги таассуротларингиз қандай?


– Ресурс ғояси ва уни ҳаётга татбиқ этиш самараси маъқул келди. Бу ўқишнинг қулай шакли, янги бизнеснинг даромад ва харажатларини прогнозлаштириш учун зарур билимларни эгаллашда бўлғуси тадбиркорларга ёрдам беради.


– Ўқиш жараёнида қайси материаллардан кўпроқ фойдаландингиз: матнларданми ёки видеодарслардан?


– Матнли материаллардан кўпроқ фойдаландим, видеодарсларни кўриб чиқишга имконият бўлмади. Бундан ташқари, матнли материал жуда қизиқарли ва фойдаланишда қулай экан, дарс анча тушунарли ёзилган. Шу сабаб видеокурсдан фойдаланмадим.

 

– Ресурс билан ишлаганда кўпроқ нималар ёдингизда қолди?

 

– Очиғини айтсам, бухгалтерия соҳасида бўлганим учун баланс тузиш, актив ва пассивларни таснифлаш қийинчилик туғдирмайди. Бу мен учун такрорлаш, билганларимни янада мустаҳкамлаш бўлди. Бироқ, мен тестларни ечишда саволларга диққат билан ёндашишни ўргандим. Бу яхши дарс бўлди.


– Сиз нима билан шуғулланасиз?


– Мен хорижий корхонада бухгалтер бўлиб ишлайман.


direktor.uz да олган билимларингиз фойдали бўлармикан?


– Шубҳасиз, лойиҳа доирасида олган билимим бизнесни очишда менга ёрдам беради. Энди мен тушумни прогнозлаштириш услубияти ва бизнесда зарур бўладиган бошқа билимларни эгаллаб олдим.


– Ресурсни дўстларингизга ҳам тавсия қиласизми?


– Аллақачон тавсия қилиб бўлдим. Ресурс жуда фойдали, ҳозирча унга ўхшаши йўқ. Шу ўринда айтиш жоизки, ҳатто бошқарув ҳисобини яхши биламан деб ўйлаган дўстларим ҳам тестдан биринчи мартада ўта олмаяптилар.


– Курс ташкилотчилари ва ишлаб чиқувчиларига тилакларингиз?


direktor.uz ва bir.uz лойиҳалари муаллифларига, шунингдек бутун «Norma» компаниясига миннатдорчилик билдираман. Ва ниҳоят, касбий билимлар даражасини ошириш учун ўзбек тилидаги интернет-ресурс пайдо бўлди. Бу йўналишни ривожлантириш лозим.


 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум