Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Адлия вазирлиги давлат органларининг назорат ваколатларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

Адлия вазирлиги давлат органларининг назорат ваколатларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилмоқда

17.12.2020

Рус тилида ўқиш

Президентнинг “Тадбиркорлик соҳасида давлат назоратининг сифати ва кўламини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

 

Лойиҳа билан ортиқча назорат қилиш функцияларини бекор қилиш, “Ақлли назорат” моделини жорий қилиш таклиф қилинмоқда.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб назорат қилувчи органларнинг назорат функцияларини мақбуллаштириш учун қуйидагилар назарда тутилмоқда:

  • назорат қилувчи органларнинг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг айрим назорат функцияларини бекор қилиш;
  • назорат қилувчи органларнинг айрим назорат функцияларини тегишли соҳадаги ваколатли давлат органларига ўтказиш.

 

Хусусан, 19 та вазирлик ва идораларнинг 33 та назорат функцияларини бекор қилиш, 7 та вазирлик ва идораларнинг 14 та ўзига хос бўлмаган функцияларини 8 та масъул ташкилотларга ўтказиш, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ортиқча бўлган 18 та назорат функцияларини чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда.

 

2021 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

а) қуйидаги функцияларни бекор қилиш:

  • ИИВнинг транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш станцияларида транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини текшириш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг белгиланган савдо қоидаларига риоя этилиши, назорат касса машиналари мавжудлиги, пул тушумининг банк кассаларига тўлиқ ва ўз вақтида топширилиши устидан назоратни таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш;

б) эксперимент тариқасида 2022 йил 1 мартга қадар солиқ органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг банкдаги ҳисобварақларига инкассо топшириқномаларини қўйиш ва операцияларни тўхтатиб туриш функцияси фақат суд қарори асосида амалга оширилади.

 

Лойиҳага асосан тўлиқ электрон шаклда текширув ўтказиш, маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.

 

Текширув ўтказиш бўйича қарор қабул қилган назорат қилувчи орган томонидан хабарнома жўнатиш амалиётини жорий этиш режалаштирилмоқда, унда тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун тарафларнинг жавобгарлиги тушунтирилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-21
  • USD:12687.70 (+0.00) сум
  • EUR:13790.26 (+0.00) сум
  • RUB:140.03 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 21 май№ 21