Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Давлат назорати асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

20.12.2022

Рус тилида ўқиш

Адлия вазирлиги «Давлат назорати асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. У ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган.

 

Давлат назорати қонунийлик ва мамлакатимизнинг миллий хавфсизлиги, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги, уларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш, атроф-муҳит хавфсизлиги, иқтисодий ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

 

Бундан ташқари, назорат қилувчи органлар давлат бошқаруви органлари фаолиятининг самарадорлиги, бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни текширадилар.

 

Қонун лойиҳаси 6 та боб ва 63 та моддадан иборат. Давлат назоратининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:

  • қонунийлик ва асослилик;
  • холислик ва беғаразлик;
  • назорат қилинувчи шахслар фаолиятига аралашувнинг мутаносиблиги;
  • ваколат ва ҳуқуқларни суиистеъмол қилишга йўл қўймаслик;
  • қонун билан қўриқланадиган сирларга риоя қилиш;
  • давлат назорати ҳақидаги маълумотларнинг очиқлиги ва ошкоралиги;
  • давлат назоратини амалга ошириш тезкорлиги;
  • назорат қилинувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш.

 

Қонун лойиҳасини қабул қилиш натижасида давлат назорати турларининг тизимлаштирилиши, уларни амалга ошириш механизмлари ва тартиб-таомиллари белгиланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ҳужжатга назорат тадбирлари натижалари ва улар устидан шикоят қилиш тартиби тўғрисидаги боб киритилган. Бу жамиятга назорат қилувчи органлар ишини баҳолаш имконини беради.

 

Ўзбекистонда парламент, конституциявий, прокурор, бюджет, молиявий, валюта, божхона, экспорт, солиқ, экология, санитария, фитосанитария назорати ва мувофиқликни баҳолаш амалга оширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Лола Абдуазимова.

 


Валюталар курси

2024-05-03
  • USD:12670.05 (+0.00) сум
  • EUR:13560.75 (+0.00) сум
  • RUB:138.00 (+0.00) сум