Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

«Ижтимоий тадбиркор» мақоми кимга берилади

25.08.2018

Рус тилида ўқиш

ҚҲТБТ порталида тадбиркорлик субъекти «Ижтимоий тадбиркор» мақомини, шунингдек имтиёз ва преференцияларни олиши тартиби назарда тутилган низом лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

 

Ҳужжат лойиҳасига кўра, «Ижтимоий тадбиркор» мақомини олган тадбиркорлик субъекти Президентнинг 11.06.2018 йилдаги «Аҳолининг ижтимоий заиф қатлами бандлигини таъминлашни рағбатлантиришнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–3782-сон қарорида назарда тутилган имтиёз ва преференциялардан фойдаланиш имконини қўлга киритади, айнан:


а) харидор томонидан инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини «ноль» харид қийматида сотиш бўйича ўтказиладиган танлов савдолари натижаларига кўра танлов савдоларининг бошқа иштирокчилари билан унинг таклифлари ўртасида тенг шароитлар юзага келган ҳолларда битимни тузиш бўйича устуворлик ҳуқуқи;


б) давлат мулки объекти учун ижара тўловини ушбу объектга нисбатан энг кам ижара тўлови ставкасининг 50%и миқдорида белгилаш;


в) қуйидаги муддатга имтиёзли банк кредитларини олиш:

  • айланма маблағини тўлдириш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 18 ойгача муддатга;
  • асбоб-ускуналар ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йил муддатга;


г) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан имтиёзли кредитлар бўйича фоизларни тўлаш учун компенсация ҳамда мажбуриятлар таъминоти юзасидан кафиллик олиш;



д) штатдаги ходимларининг 50%и ногиронлиги бўлган шахслардан ташкил топган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари корхоналари жами ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фондидан 4,7% миқдоридаги ягона ижтимоий тўлов ставкаси.

 

Давлат солиқ қўмитасига «Ижтимоий тадбиркор» мақомини бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқини барча юридик шахсларга, хусусан тижорат корхоналари ва ташкилотлари бўлган кичик корхоналар ва микрофирмаларга, шу жумладан нотижорат ташкилотлари таркибидаги шуъба тижорат корхоналарига бериш таклиф этилмоқда. Бунда тадбиркор қуйидаги мезонлардан лоақал биттасига мувофиқ келиши зарур:

  • ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 30%ини ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия буюмлари ва инвентарлар ишлаб чиқариш, уларга ортопедик протезлаш, протез-ортопедия буюмлари ва инвентарларини таъмирлаш хизматларини кўрсатишдан тушган тушум ташкил этиши;
  • ҳисобот даврининг якуни бўйича ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини сотишдан тушган тушумининг умумий ҳажмида камида 20%ини Брайл алифболи китоб ва бошқа босма материаллар, имконияти чекланган болаларга ўқув ва бадиий адабиётларни чоп этиш, ишора тилини қўллаган ҳолда аудио китоб ҳамда видеоматериаллар яратишдан тушган тушум ташкил этиши;
  • меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ходимларининг камида 30%ини ногиронлиги бўлган шахслар, ўн олти ёшга тўлмаган болалари ёки ногиронлиги бўлган болалари бўлган ёлғиз шахслар, жазони ижро этувчи муассасалардан озод этилган шахслар, одам савдоси қурбонлари, ўқишни тугатгандан кейин 3 йил ошмаган умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчилари, «Меҳрибонлик» уйларининг 30 ёшга етмаган битирувчилари ташкил этиши.

 

 Низом ўзгартиришларсиз тасдиқланган тақдирда қуйидаги тартибда мақом берилади.

 

Биринчи босқич. Тадбиркорлик субъектлари ДСҚга белгиланган намунадаги аризани топширадилар. Фаолият юритувчи тадбиркорлар тадбиркорлик субъекти фаолияти тўғрисидаги охирги ҳисоботларни, шунингдек белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни илова қиладилар, янгидан ташкил этилганлари эса – ижтимоий тадбиркор мажбуриятларини қабул қилганликлари ва уни 1 йил давомида бажаришлари ҳақида солиқ органларини хабардор қиладилар.

 

Иккинчи босқич. Солиқ органлари 3 кун давомида аризани кўриб чиқадилар. Бунда мақомни олиш учун талабгорга қўйилган талабларнинг мувофиқлиги текширилади, тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот давридаги солиқ ҳисоботлари солиштирилади.

 

Қуйидагилар мезонларни белгилаш манбалари ҳисобланади:

  • давлат статистика ҳисоботлари;
  • корхоналарнинг молиявий фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлар;
  • ваколатли органлар ўтказган текширишлар ва ўрганишлар натижалари;
  • мазкур корхонанинг мулкчилик шакли, фаолият тури ва фаолиятининг ижтимоий йўналтирилганлиги.

 

Учинчи босқич. Аризани ўрганиб чиққандан кейин солиқ хизматлари тадбиркорлик субъектига 3 йил муддатга «Ижтимоий тадбиркор» мақомини берадилар.

 

Бу – муҳим! Муддат ўтгач, ижтимоий тадбиркорлик субъекти «Ижтимоий тадбиркор» мақоми муддатини узайтириш учун ариза бериши лозим.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Валюталар курси

2024-05-10
  • USD:12695.00 (+0.00) сум
  • EUR:13648.39 (+0.00) сум
  • RUB:138.12 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 7 май№ 19