Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Корпоратив пластик карта универсал бўлади

18.08.2017

 

Бизнес янги шартларда кредит-пул жиҳатидан қўллаб-қувватланади. Бу ҳақда ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳасида айтилади.

 

Кредит-пул жиҳатидан қўллаб-қувватлаш доирасида қуйидаги имкониятлар назарда тутилади:

  • тадбиркорлик субъектларига – товарларни электрон тижорат воситасида сотишда пул маблағларини хизмат кўрсатувчи банкка инкассация қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда тўловлар учун нақд ҳисоб-китоблардан фойдаланиш, шунингдек товарлар экспортини Миллий ахборот-қидирув тизимида кўрсатилмаган халқаро савдо майдонлари орқали халқаро, шу жумладан электрон тўлов карталаридан фойдаланган ҳолда амалга ошириш;
  • юридик шахсларга – корпоратив банк карталари орқали ишлаб чиқариш, савдо фаолияти, хизмат кўрсатиш бўйича фаолият, ишлар бажариш билан боғлиқ тўловларни, шунингдек ҳар қандай бошқа харажатлар учун тўловни амалга ошириш, шу жумладан давлат божи ва йиғимларни тўлаш.

 

Бундан ташқари, банк операциялари бўйича комиссия ҳақларининг тури ва миқдорини жиддий қисқартирган ҳолда банклар тариф сиёсатини мақбуллаштириш режалаштирилган. Хусусан, кредит олиш учун ҳужжатларни кўриб чиққанлик учун комиссия йиғимларини бекор қилиш таклиф қилинаётир.

 

Ушбу йўналишда инкассация хизматлари учун тарифларни мақбуллаштириш ва манбаларидан қатъи назар жисмоний шахсларнинг пластик карталарига маблағ тушганда, шунингдек маблағларни асосий ҳисобварақдан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг КПКга ўтказишда ҳақ ундиришни бекор қилиш ҳам таклиф қилинди.

 

Шунингдек, лойиҳа юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ҳисоб-китоб терминалларини 12 ойгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш билан сотиш механизмини жорий қилишни кўзда тутади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.

 

Валюталар курси

2024-04-18
  • USD:12694.96 (+0.00) сум
  • EUR:13508.71 (+0.00) сум
  • RUB:134.66 (+0.00) сум

Янги сонларда ўқинг

2024, 16 апрель№ 16
2024, 16 апрель№ 16