Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Етказиб берувчи «картотекада» бўлса, харидор томонидан тўланган ҚҚСни ҳисобга олиш мумкинми 2026 йилда норезидентларнинг дивидендларига солиқ солишнинг янги тартиби ҳақида нималарни билиш керак 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин 2026 йил январь ойи учун ЖШДС ва ШЖБПҲга бадалларни қандай ҳисоблаш мумкин

МЖтКда олтита ҳуқуқбузарлик бўйича санкциялар оширилади

07.06.2017

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгаришлар ва қўшимчалар лойиҳалари Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида эълон қилинди.

 

Давлат геология қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган тузатишлар қуйидаги  ҳуқуқбузарликлар учун жарима тўловларини оширишни назарда тутади:

  • табиий ресурсларга эгалик ҳуқуқини бузиш (МЖтК 60-модда);
  • ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш талабларини бузиш (МЖтК 70-модда);
  • сув захираларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш (МЖтК 72-модда);
  • сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш (МЖтК 74-модда);
  • сувларнинг давлат ҳисобини юритиш қоидаларини бузиш (МЖтК 75-модда).

 

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги МЖтКнинг 212-моддасига аниқлик киритишни таклиф этмоқда. Жавобгарликка тортиш техник регламент ёки стандартларни бузганлик учун қўлланилишига аниқлик киритилмоқда.

 

Бундан ташқари, сертификатлаш қоидаларини бузганлик учун санкцияни кескинлаштириш ва жарима миқдорини ЭКИҲнинг 10 дан 50 баробаригача бўлган черагада ўрнатиш таклиф этилган (ҳозирда – ЭКИҲнинг 2 дан 3 баробаригача). Шунингдек, мазкур ҳуқуқбузарлик субъектлари рўйхати ҳам кенгайтирилмоқда. Уни сотувчилар, сертикатлаш органлари ва тажриба лабораториялари билан тўлдириш таклифи киритилди. Ҳозирги вақтда МЖтКнинг 214-моддаси бўйича жавобгарликка фақат тайёрловчилар (тадбиркорлар) тортилмоқда.

 

Лойиҳалар муҳокамага қўйилган бўлиб, у ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин

 

Олег Заманов,

экспертимиз.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_