Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Нодавлат ОТМ учун давлат буюртмаси қандай шакллантирилади

26.08.2021

Рус тилида ўқиш

“Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма буйруқ лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама учун жойлаштирилди.

 

Ҳужжат Президентнинг 2021 йил 22 июндаги ПҚ-5157-сон “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган. У билан Нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда уларнинг филиалларига давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

 

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги иқтисодиёт тармоқларининг эҳтиёжларини аниқлаш ва нодавлат олий таълим ташкилотларига тақсимлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

 

Низом қуйидаги тартибни назарда тутади:

  • давлат буюртмаси параметрларини шакллантириш, иш берувчилар билан талабгорлар ўртасида шартнома тузиш тартиби;
  • ўқиш жараёнини ташкил этиш, томонларнинг ҳамкорлигини таъминлаш тартиби;
  • давлат буюртмаси параметрларини молиялаштириш тартиби;
  • ўқишни тамомлагандан сўнг кадрлар буюртмачилари тизимида ишлаб беришини ташкил этиш тартиби.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Валюталар курси

2024-04-29
  • USD:12662.01 (+0.00) сум
  • EUR:13593.93 (+0.00) сум
  • RUB:137.65 (+0.00) сум