Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Онлайн-НКМ ва виртуал касса солиқ органларида қандай тарзда рўйхатдан чиқариладиНима учун январь ойи ҳисоботида айланмадан олинадиган солиқ ставкаси нотўғри қўлланиладиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинмиҲуқуқдан ўзганинг фойдасига воз кечиш шартномаси бўйича валюта маблағларини ўтказиш мумкинми

Қонунчиликдаги янгиликлар

Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади

Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилиш кучайтирилади

Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан Юк кўтариш машиналарини хавфсиз ишлатишни назорат қилувчи муҳандис-техник ходимлар учун намунавий йўриқнома тасдиқланди

Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди

Бойсун туманидаги спорт мактабига курашчиларни қабул қилиш қоидалари белгиланди

Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг қўшма қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Спортнинг миллий кураш турига ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Божхона божлари ва ҚҚСдан озод қилинадиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига қўшимчалар киритилди.

Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди

Биогаз қурилмаларини қурувчилар учун имтиёзлар белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 25.11.2015 йилдаги 343-сон Қарори билан Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди

Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди

Қурилаётган ишлаб чиқаришларнинг техник-иқтисодий асосланишини баҳолаш агентлиги ташкил қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2015 йилдаги 332-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган ишлаб чиқариш қувватлари лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосланишини, техника ва технологияларни экспертизадан ўтказиб баҳолаш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди

Хизмат сафари харажатлари учун қанча маблағ берилади?

Хизмат сафари харажатлари учун қанча маблағ берилади?

Молия вазирининг буйруғи билан Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди

Автотранспорт воситаларига газ баллонли ускунани ўрнатиш ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг 11.11.2015 йилдаги 326-сон Қарори билан Сиқилган табиий, суюлтирилган нефть газлари ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди

7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади

7 декабрь душанба дам олиш куни бўлади

Ўзбекистон Президенти 2015 йил 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунини (8 декабрь) нишонлаш муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисидаги Қарорни имзолади